Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури - амалда
«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури - амалда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 май куни «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури ижросини сифатли ташкил этиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. 
Вилоятда мазкур йиғилишда секторлар раҳбарлари, тижорат банклари ва жамоат ташкилотлари олдига аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, оилаларнинг моддий фаровонлигини яхшилашни жадаллаштириш юзасидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Хусусан, ҳудуддаги 4-сектор ишчи гуруҳлари ва маҳалла фаоллари хонадонма-хонадон юриб, аҳолига аввало, дастурдан кўзланган асосий мақсад кенг тушунтирилмоқда. Шахсий томорқалардан самарали фойдаланиш, такрорий экинлар экиб, қўшимча даромад топиш йўллари ўргатилаяпти. 
Айниқса, иш билан банд бўлмаган фуқаролар ва даромад манбаи бўлмаган оилаларга яхши яшаш учун давлатимиз томонидан берилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланишни ўргатишда  малакали мутахассислар ва тажрибали тадбиркорлар тажрибасига таянилмоқда. 
 Бунда асосан қишлоқ жойларида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари эвазига ҳар бир оиланинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, тикувчилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва томарқачилик фаолиятлари йўлга қўйишга кўмаклашилмоқда.

 

Коллежни тамомламаган йигит-қизлар ҳам тадбиркор бўлиши мумкин

 

Жондорлик Жобир Юсупов ҳали коллежни тамомлагани йўқ. Тадбиркорликни бошлаш, даромад топишга иштиёқи баланд бўлгани боис, у уйидаги томарқасида 2 сотихли иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш учун банкдан имтиёзли кредит олишда кўмак бериш учун маҳалла оқсоқоли ва 4-сектор раҳбарига мурожаат қилди. 
- Талабим қўллаб-қувватланганидан хурсандман, - дейди Жобир Юсупов. -16 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобига томарқамизда 2 сотихли иссиқхона ташкил этдим. Ҳозирда бу ерда 200 туп бодринг ҳамда 300 туп помидор кўчатларини парваришлаяпмиз. Ҳатто, ўн туп лимон кўчати ҳам бор. Дарсдан бўш пайтларимни асосан ушбу мўъжазгина иссиқхонада ўтказаяпман.

Мазкур туманнинг “Зарафшон” маҳалла фукаролар йиғини ҳудудида яшовчи Сабина Эркаева ҳам давлатимизнинг аҳолини тадбиркорлик қилиб даромад топишдаги интилишларини қўллаб-қувватлашидан фойдаланган ҳолда уйида тикувчилик цехини ташкил қилиб адашмаган экан. Бу билан у қайнонаси ва қўшнисини ҳам иш билан банд қилди. Айни пайтда улар буюртма асосида кунига 10 тадан ёстиқ жилдлари ҳамда чойшаблар тикиб сотишмоқда. Даромади ҳам чаккимас.

 

Сердаромад Африка туяқуши

 

Бухоро шаҳридаги “Шехонча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Мансур Жўраев уй шароитида Африка туяқушини боқиб, юқори иқтисодий самарадорликка эришиш мумкинлигини ота-онасига тушунтирганида уларни ҳам тадбиркорликнинг ушбу йўналишига қизиқтириб қўйди. Бунинг учун керакли бино ва майдон ҳозирланди. 
Аммо Африка туяқуши жўжаларини харид қилиш ва унинг озуқаси учун керак бўлган сармоя камлик қилди. 
- Банкдан 30 миллион сўм кредит ажратишларида кўмак сўраб 4-секторга мурожаат қилдик, - дейди Мансур Жўраев. - Мақсадимиз сектор раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди. Африка туяқуши жўжаларини арзон нархларда харид қилишга ҳам кўмаклашилди.

Ушбу оила аъзоларининг билдиришича, туяқуш боқишдан 6 ойда 30-35 миллион, бир йилда эса 55-60 миллион сўм даромад кўриш мумкин экан.

 

“Ҳукуматобод”ликлар ҳам тадбиркор бўлмоқда

 

Бугун Когон туманидаги “Ҳукуматобод” қишлоғида ким билан учрашманг, суҳбат мавзуси бевосита оилавий тадбиркорликка бурилади. Одамларнинг эришаётган ютуқларидан фахрланиб гапиришларига ҳавасингиз келади. 
Иссиқхонасида фарзанди ва келинига елкадош  меҳнат қилиб, помидор етиштираётган шу ерлик Малоҳат опа Жумаева ҳам турмушидан миннатдор. Чунки унинг тадбиркорлик қилиш истаги амалга ошди. 
- Маҳалла фаоллари ва 4-сектор ишчи гуруҳи аъзоларига қилган мурожаатим эътибордан четда қолмади, - дейди Малоҳат Жумаева. - Бўш турган томарқамизда 4 сотихли иссиқхона ва ҳовли четидаги айвонда паррандачиликни бошлашга дастлабки сармоя учун банкдан имтиёзли кредит маблағи олиб берилди. Агар секторимиз масъуллари яна ёрдам беришса, иссиқхонамизни кенгайтириш ниятимиз бор. Негаки, иссиқхонадан дастлабки даромадимиз ёмон бўлмади.

Ушбу оила мисолида айтадиган бўлсак, давлатимизнинг аҳоли турмушини яхшилаш, уларни тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашдаги ғамхўрлигидан бугун оилаларга барака киряпти. Кексаю ёшларнинг иш билан бандлиги, доимий даромад манбаи яратилаяпти. 
Рақамларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида вилоятнинг биргина 4-секторида тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда тижорат банклари орқали 2400 га яқин оилага 5 миллиард сўм дан зиёд имтиёзли кредитлар олинишига кўмаклашилди.

Албатта, сарфланган маблағ изсиз кетмаслиги керак. Бунинг учун ундан мақсадли фойдаланиш, янгидан тадбиркорликни бошлаган фуқароларга ундан даромад топиб, етиштирган маҳсулотининг бозоргирлигини таъминлашга сектор раҳбарлари ва уларнинг ишчи гуруҳлари фаолиятини янада фаоллаштириш зарур. Бу ўз-ўзидан бозорларимиз тўкинлиги ва маҳсулотларимиз нархининг барқарорлигини ҳам таъминлашга хизмат қилади.

Баҳодир Файзиев, 
Бухоро вилояти ДСБ
Жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи

Orqaga Chop Etish  214 |   11-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation