Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Жасорат ва матонат ҳеч қачон унутилмайди
Жасорат ва матонат ҳеч қачон унутилмайди

9-май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Бухоро шаҳридаги “Хотира хиёбони” ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди. Бу ерда эрта тонгдан элимизнинг минг-минглаб фидойи фарзандлари хотирасини ёд этиш учун давлат ва жамоат ташкилотлари жамоалари, ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик ва ёшлар жам бўлишди.

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди ва Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Мотамсаро она ҳайкали пойи вилоятдаги ташкилот ва идоралар, бошқармалар, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўйилган гулларга бурканди.

Инсоният тарихидаги энг қирғинбарот урушда мамлакатимиздан 1,5 миллион киши қатнашган бўлса, 500 мингга яқин юртдошларимиз урушда ҳалок бўлганини, қанчаси бедарак кетганини, қанчаси майиб-мажруҳ бўлиб қайтганини ҳисобга оладиган бўлсак, бизнинг халқимиз фашизм балосига қарши курашга қандай катта ҳисса қўшганини тасаввур қилиш қийин эмас. Биргина вилоятимизни оладиган бўлсак, 74 мингдан ортиқ фуқаро жанггоҳларда иштирок этган ва афсуски, уларнинг 35 мингдан ортиғи Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган. Қабрлари қирғинбарот жанглар кечган ўлкаларда қолиб кетган. Бугунги авлодлар учун Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юз минглаб юртдошларимизнинг номи ҳам, жасорати ҳам маълум ва ҳеч қачон унутилмайди. Шунинг учун уларнинг номи мана шу майдондаги “Хотира китоби”га зарҳал ҳарфлар билан мангу муҳрланган. Мажмуага келган ҳар бир ватандошимиз уни варақлайди, унда битилган исмларни ўқий туриб, жасорат, матонат ҳеч қачон унутилмаслигини, юксак қадрланишини дилидан ўтказади.

Байрам муносабати билан Абу Али ибн Сино номидаги “Фавворалар майдони” хиёбони Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган плакат ва стендлар билан безалди. Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси билан боғлиқ тадбирлар ташкил этилди. Уруш йиллари қўшиқ ва мусиқалари ижро қилинди. Ҳарбий техникалар ва ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Урушдан кейинги оғир йилларда халқимиз бошидан кечирган аччиқ машаққатлар яхлит сюжет ҳолида саҳна кўринишлари орқали кўрсатиб берилди.

Қисқа айтганда, тадбирда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида жасорат, матонат ва фидойилик кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига юксак ҳурмат-эҳтиром рамзига айланди.  Уруш йилларининг ситамли хотиралари эса ёш авлод ва замондошларимизга тинчликнинг не машаққатлар эвазига қўлга киритилганини эслатиб туради. 

Orqaga Chop Etish  175 |   09-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 87
  • Ko`rib chiqilmagan: 48
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

26-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation