Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Когонда ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази иш бошлади
Когонда ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази иш бошлади

Когон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошида Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази очилди.

Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Э.Боситхонова, вилоят ҳокими Ў.Барноев, вилоятнинг туман ва шаҳарлари хотин-қизлар қўмиталарининг, корхона ва ташкилотларнинг бошланғич хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар мутахассислари иштирок этди.

Маросимда сўз олган юртимиз хотин-қизлари етакчиси ушбу марказнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталиб ўтар экан, янгидан фаолиятини бошлаётган марказ оғир аҳволда қолган хотин-қизлар, оиласида муаммолари бўлган, турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган кишиларга қонунлар доирасида шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш, ўз жонига қасд қилишга мойил аёлларга маслаҳатлар бериш ва уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, қолаверса, фуқаролар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатиш каби вазифаларни амалга ошириши ҳақида кенг маълумот берди.

Марказда ушбу долзарб масалаларни бартараф этишга бағишланган амалиётлар, семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ҳам ўтказилиши кўзда тутилган. 
Йиғилганлар марказда юқоридаги каби вазифаларни амалга ошириш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.    

Албатта, бу каби марказлар фаолиятининг йўлга қўйилгани оила институтларини янада мустаҳкамлашда, оилавий жанжалларни, аҳоли ўртасида ўзаро низоли вазиятларни бартараф этишда ҳамда оилавий-маиший зўрлик ишлатилишидан азият чекаётган аёлларга ўз вақтида манзилли ёрдам кўрсатилишида муҳим аҳамият касб этади.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати
Orqaga Chop Etish  64 |   11-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

16-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation