Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Халқаро спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Халқаро спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун Бухоро шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Халқаро спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Ў.Барноев, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Президенти У.Ахмаджонов, теғишли соҳа раҳбарлари ҳамда 800 дан ортиқ вилоятимиз спортчи ва мураббийлари иштирок этди.


Тадбир аввалида вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқиб, йиғилганларни янги йил байрами билан табриклади. Шундан сўнг 2018 йилда спорт соҳасини ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим қадамлар, айниқса, вилоятимиз ёшларининг жаҳон ареналарида қўлга киритилган ютиқларини алоҳида эътироф этди.
Вилоят ҳокимининг бу тадбирга анъанавий тус бериш борасидаги таклифи йиғилганлар томонидан илиқ кутиб олинди.


Миллий Олимпия Қўмитаси Президенти Умид Ахмаджонов эса ўз нутқида Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Аббос Атоевга ўхшаган жаҳон даражасидаги спортчиларни тарбиялаётган Бухоро мактабига ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдирди.
Шундан сўнг 2018 йилнинг октябрь ойида Буэнос-Айрес шаҳри (Аргентина) мезбонлигида ўтган III ёшлар Олимпия ўйинларининг бош совринини қўлга киритган эркин курашчимиз Умид Жалолов ҳамда “чарм қўлқоп соҳиби” Абдумалик Халаковларга “Spark” автомошиналари тантанали топширилди.


Бундан ташқари Параосиё ўйинлари совриндолари Шерзод Намозов, Ширин Шарипов, Феруз Сайидов, Шухрат Бобоев, Шариф Халилов, Муҳаммад Рихсинов ва уларнинг мураббийлари ҳамда футбол бўйича ёшлар чемпионатида кумуш медални қўлга киритган “Бухоро” ёшлар жамоаси аъзолари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Orqaga Chop Etish  171 |   03-01-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 69
  • Ko`rib chiqilmagan: 30
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

17-01-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation