Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ҳаводан сув оладиган ускуна ўрнатилди
Ҳаводан сув оладиган ускуна ўрнатилди

Бухоро шаҳридаги 32 – Меҳрибонлик уйида республикамизда биринчи бўлиб ҳаводан сув оладиган ноёб ускуна ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Исроил давлатининг “Watergen Ltd” компанияси, Холон технологиялар институти билан ҳамкорликда амалга оширилган мазкур лойиҳага кўра, махсус генератор ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда экологик тоза ичимлик сувини ҳосил қилади. Қурилма бир суткада 900 литргача сув чиқариш қувватига эга.
- “Watergen” технологияси асосидаги бу ускуналар дунёдаги энг кам энергия сарфловчи ҳаво – сув генератори саналади, -дейди республика Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директори Шаҳобиддин Шарифов. - Қурилма шунингдек,бир нечта тўсиқли фильтр каскадлар орқали ҳавони фильтрлайди.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, атмосфера ҳавоси намликнинг улкан ҳавзаси саналади. Ҳатто иқлими қуруқ, чўл ҳудудлардаги ерга яқин жойлашган бир квадрат километр атмосфера қатламида 20 минг тонна сув буғи мавжуд. Бутун дунёда кузатилаётгани каби мамлакатимизда ҳам ичимли тоза сув масаласи долзарблиги инобатга олинса, ушбу лойиҳа истиқболли экани кўзга ташланади.
Дарвоқе, ушбу қурилма Бухорода тажриба тариқасида синовдан ўтказиш учун икки ой муддатга ўрнатилди. Шундан сўнг у Мўйноқ туманида ҳам синовдан ўтказилади.
Дастлабки таҳлиллар кўрсатяптики, ҳаводан олинаётган сувнинг қаттиқлик даражаси меъёрида.
Айтмоқчи, “Watergen Ltd” компаниясининг ушбу генераторлари жаҳоннинг бир қатор давлатлари, жумладан, Вьетнам, Таиланд, Канада ҳамда Жанубий Америкада ишлаб чиқарилмоқда. Унинг уй шароитида ишлатиладиган, суткасига 50 – 100 литр сув берадиган мосламаларига қизиқиш айниқса, катта. Бу дунёдаги энг яхши инновацион лойиҳа сифатида эътироф этилгани ҳам бежиз эмас.
Келгусида мамлакатимизда ҳам ҳар бир хонадонга мўлжалланган, ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда тоза ичимлик сувини ҳосил қилувчи кичик ҳажмли шундай қурилмаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштириляпти.

Истам ИБРОҲИМОВ, 
журналист

Orqaga Chop Etish  258 |   14-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

21-09-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation