Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухорода Ёшлар куни кенг нишонланди
Бухорода Ёшлар куни кенг нишонланди

“Кўҳна ва боқий Бухоро” мажмуасидаги муҳташам амфитеатрда  30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган фаол ёшлар қатнашди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Ўктам Барноев Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Табрикда тилга олинган ҳар бир жумлани, айниқса, “Биз Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этишга маҳкам бел боғлаган эканмиз, бу улуғ ишни эртага эмас, бугун бошлашимиз, бунинг учун аввало навқирон ёшларимизга зарур шароитларни айнан бугун яратиб беришимиз керак”, деган сўзларни барча, хусусан, ёшлар давомли олқишлашди.

Тантанали тадбир давомида “Мард ўғлон” Давлат мукофотига сазовар бўлган бухоролик ёшлар яна бир бор шарафланди.

Байрам шодиёнаси болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, чемпион спортчиларнинг чиқишлари, таниқли санъаткорлар ва ёш эстрада хонандаларининг гала-концерти билан давом этди. Ватан, ёшлик, севги-муҳаббатни тараннум этувчи дилбар куй-қўшиқлар йиғилганларни завқлантирди.

Шу куни Абу Али Ибн Сино номидаги фавворалар майдонида ҳам ёшлар учун концерт дастури намойиш қилинди. Шунингдек, Ёшлар куни муносабати билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати 

Orqaga Chop Etish  293 |   01-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 91
  • Ko`rib chiqilmagan: 52
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

21-11-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 6 ta

navigation