Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Туркия Президентининг ўғли Бухорога келди
Туркия Президентининг ўғли Бухорога келди

Бутунжаҳон Этноспорт Конфедерацияси (БЭК) раҳбари, Камончилар фонди васийлик Кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ўғли Билол Эрдўған бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташрифи доирасида Бухорода ҳам бўлди. Меҳмонлар қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар остонаси - Бухоро халқаро аэропортида вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошчилигидаги мутасаддилар томонидан ўзбекона миллий қадриятларга хос кутиб олиндилар.

Туркиянинг жадал ривожланиб бораётган иқтисодиёти, бой маданий мероси ва дунёга машҳур туризм соҳаси, шу қаторда фан—техника тараққиётида қўлга киритаётган муваффақиятлари ҳар қанча ўрганишга муносиб. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида савдо-саноат, ижтимоий-маданий соҳаларда изчил олиб борилаётган икки томонлама тенг манфаатли алоқалар хусусида фикр алмашган томонлар юртимизда туризмни ривожлантириш, турли жабҳада истиқболли лойиҳаларни амалиётга жорий этиш борасида мулоқот қилишди. Албатта, бу борада Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ўғли Билол Эрдўғаннинг кўҳна заминга ташрифи бу алоқаларни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди. Айниқса, Ғиждувон туманида кечган мулоқот бир-бирини англаш, ўзаро ҳурмат ва конструктив тарзда кечди. Учрашув чоғида Ғиждувон тумани ҳамда Истамбул вилоятининг Бейолу тумани ўртасида “Биродарлашган шаҳар” меморандуми имзоланди. Бу тарихий ҳужжат икки томонлама маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади, албатта.

- Бухоро Ислом дини цивилизацияси ва маданиятига улкан ҳисса қўшган қадим кентлардан бири сифатида тан олинган, -дейди Туркия Республикасининг Истамбул вилояти, Бейолу тумани ҳокими Ҳайдар Али Йилдиз. -Бу заминдан етишиб чиққан буюк уламолар томонидан қолдирилган илмий-маънавий мерос, мусулмон дигина хос қоида ва арконлар кўҳна анъана ва қадриятлар динимизни тўғри ва оқилона сақлаш, тарғиб этиш ва ривожлантиришда беқиёс аҳамиятга эга. Шу маънода делегациямиз аъзоларининг “Етти Пир” бўйлаб қилган зиёрати бизда катта таассурот қолдирди. Ислом оламининг етук намоёндалари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдик. Ўз ўрнида бой диний меросни халқаро мусулмон оламида кенг тарғиб этиш юзасидан олиб борилаётган кўламдор ишлар билан қизиқдик.

Ташрифнинг иккинчи кунида делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойлари-тарихий обидалари, меъморий ёдгорликларини бориб кўрдилар. Меҳмонлар муқаддас қадамжоларда кенг қулоч ёйган таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари билан танишиб, миллий руҳ ва замонавийлик ўзаро сайқал топган файзли манзилларимизга юқори баҳо бердилар.

-Аждодларингиз ақлу заковати маҳсули бўлмиш мадраса, масжид ва хонақоҳлар, жумладан, Пойи Калон ансамбли, Минораи Калон, Арк қўрғони, Мири Араб мадрасаси нақшу нигорлари, миллий меъморчилик ечими, рангли кошинлар ва қадимий араб ёзувида битилган ҳуснихат бизни лол қолдирди, -дейди делегация аъзоси, Ислом дини тадқиқотчиси Муҳаммад Фотиҳ Читлак. -Ҳар бир дурдона иншоотнинг тарихи ҳақида атрофлича ва қимматли маълумотга эга бўлдик.

Делегация аъзолари қадимий кентда ривож топиб бораётган халқ амалий санъати, хусусан, миллий ҳунармандчиликнинг бориши билан қизиқдилар. Асрлар давомида сайқал топиб, қулоч ёзиб келаётган “Устоз-шогирд” анъанаси, уста ҳунармандлар томонидан яратилган нодир санъат намуналари уларда катта таассурот қолдирди.

Мартабали меҳмон бошчилигидаги делегация Бухоро ҳақиқатдан ҳам “Дунё туризм чорраҳаси” эканлигига яна бир бор амин бўлганликларини эътироф этишди.

Orqaga Chop Etish  194 |   24-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 9 ta

navigation