Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Уруш фахрийси “Дамас”ли бўлди
Уруш фахрийси “Дамас”ли бўлди

Президентимизнинг шу йил 23 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига Президентимизнинг ва вилоят ҳокимлигининг пул мукофотлари, маиший техникалар ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилган эди.

Яқинда Қоровулбозор тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи уруш фахрийси Мамеджума Наврўзов хонадонида яна бир қувончли воқеа содир бўлди.
-Маҳалламиз туман ва вилоят марказидан анча олисда жойлашган,-дейди Мамеджума ота. -Иссиқ жоннинг иситмаси бор, дегандай, гоҳ касалхонага боришга тўғри келади. Гоҳида маърака-маврид учун бозор ўчар қилиш керак. Қариндош-уруғнинг тўй-ҳашамида қатнашиш зарур. Шундай пайтларда машинага зориққанимиз бор. Рўзғор ташвишларидан орттириб, машина харид қилишга эса қурбимиз етмади. Байрам арафасида вилоят ҳокими Ўктам Барноев хонадонимизга келиб, ҳол-аҳволимни сўради. Оилавий муаммоларимиз билан қизиқди. Шунда мен у кишига кўп йиллардан бери қийнаб келаётган шу муаммо билан мурожаат қилдим. Орадан уч кун ўтиб, “Дамас”ли бўлдик. Пулини Президентимиз берибдилар, деб эшитдим. Юртбошимизга минг раҳмат.
Вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Мамеджума отанинг хонадонида бўлишиб, уни янги автомашина олгани билан самимий табрикладилар. Бундан кўнгли тоғдек кўтарилган отахон тинч-осойишта, фаровон ҳаётимиз барқарор бўлишини тилаб, дуо қилди.

Шу куни Бухоро шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмад ота Ғуломовга ҳам Президент совғаси-“Дамас” автомашинаси тантанали тарзда топширилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати  

Orqaga Chop Etish  251 |   11-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 8 ta

navigation