Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Тадбиркорларнинг навбатдаги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди
Тадбиркорларнинг навбатдаги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди

Инвестиция бугунги тараққиёт ва фаровон келажак учун муҳим сармоядир. Иқтисодиётнинг ўсиши, янги иш ўринларининг ташкил этилиши, халқнинг турмуш даражаси ошишида турли соҳаларга киритиладиган инвестицияларнинг аҳамияти катта. Вилоят ҳокимлигида ҳар чоршанба куни ўтказилаётган “Инвестор куни” воҳа истиқболига хизмат қиладиган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга оширишга йўл очмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган навбатдаги тадбирда 2019-2020 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш, хусусан, чекка ҳудудларда тадбиркорлар фаолиятида инновацион технологияларни жорий этиш масалаларида вилоят салоҳиятини оширишни мақсад қилган тадбиркорларнинг 206 млрд 28 миллион сўмлик  тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар иштирокидаги 19 та лойиҳалари вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳамда тегишли соҳа мутасаддилари томонидан кўриб чиқилди.

Лойиҳаларда асосан хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш, замонавий энергия тежамкор иссиқхоналар қуриш, қишлоқ хўжалигига янгича инновация ва технологияларни кенг жалб қилиш орқали ерлардан унумли фойдаланиш, йилқичилик,паррандачилик, тўқимачилик кластерлари яратиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ташаббуси илгари сурилган.

Тадбирда ижро ҳокимияти томонидан қонун доирасида барча шароитлар яратилиши атрофлича тушунтирилди. Айни вақтда тадбиркорларга қўйиладиган талабларга ҳам тўхталиб ўтилди.  Қарс икки қўлдан чиққанидек, яратилаётган шароитларга жавобан сармоядорлар ҳам ишга астойдил киришишлари лозимлиги айтиб ўтилди. Жумладан, лойиҳалар замонавий илғор технологияларга асосланиши, маҳсулотнинг экспортбоплиги, иш ўрнининг салмоғи, қисқа фурсатларда бажарилиши зарурлиги таъкидланди.

Ишчанлик руҳида кечган инвестиция кунида ҳар бир шаҳар ва тумандан келган тадбиркорлар ўз таклифларини илгари сурдилар. Масъулият, ташаббускорлик, ватанпарварлик нуқтаи назаридан баҳоланган лойиҳалар қўллаб-қувватланди. Қолганларини такомилллаштириш ҳамда ўрганиб чиқиш тавсия этилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ушбу тадбирда барча инвесторлар ва хорижий ҳамкорларни фаол иштирок этишга таклиф этади.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати
Orqaga Chop Etish  172 |   19-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-08-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 4 ta

navigation