Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Президент ташаббуслари – амалда
Президент ташаббуслари – амалда

Бухоро шаҳридаги 28-умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Жумладан, биринчи ташаббус бўйича истеъдодли ўқувчилар иштирокида “Ёш ижодкорлар” театр тўгарагининг ташкил этилгани бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўқувчилар ўзлари ўқиган асарлари асосида саҳна кўринишлари тайёрламоқда. Энг муҳим бу тўгарак иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг ўз устида ишлаши, билим кўникмасини янада оширишга хизмат қилаётир.

Ўқувчи ёшларнинг жисмонан бақувват, соғлом бўлиши ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган иккинчи ташаббус ижроси бўйича ҳам умумтаълим мактабида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Фидойи мураббийлар Амон Амонов, Музаффар Бобоқулов раҳбарлигида фаолият юритаётган турли спорт тўгараклари ўқувчилар билан доимо гавжум. Бундан ташқари, мусиқа ва рақс, рассомчилик тўгараклари ҳам ўқувчи-ёшлар ихтиёрида.

“Ақлли билағонлар”, “Ёш математиклар” тўгаракларида ўқувчилар компьютер технологиялари, интернетдан самарали фойдаланишни ўрганмоқда. Бунда Н. Насуллаева, И. Бозорова, З.Умарова, У. Тоҳирова, Г. Ибрагимова ва бошқа фидойи устозларнинг алоҳида ўрни бор. Юқори синф ўқувчилари учун ташкил этилган “Билимдонлар” клубида компьютер саводхонлиги кенгроқ ўргатилади. Эътиборлиси мактабда учинчи ташаббус ижроси доирасида бошланғич синф ўқувчиларига ҳам компьютер саводхонлиги бўйича илк сабоқлар берилмоқда.

Аждодлар ижодини билиш, қолдирган маънавий меросини ўрганиш барчамиз учун фарздир. Шу боис мактаб кутубхонаси фондини бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Мактаб кутубхонаси нафақат дасрликлар балки бадиий китоблар билан бойитилди, – дейди умумтаълим мактаби директори Нигора Насуллаева. – Бу Президентимиз томонидан илгари сурилган тўртинчи ташаббус ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, мактабимизда синфлар кесимида ҳафталик бадиий китоблар рўйхати берилиб шу асосида китобхон ёшлар билан беллашув, китобхонлик кечалари ўтказилмоқда. Ғолиб китобхонлар рағбатлантирилаётир. Ўқувчилар учун турли саёҳатлар уюштирилмоқда. Бундай тадбирлар нафақат таълим жараёнида, балки ёзги таътил даврида ҳам давом этмоқда. Инглиз, рус тили ва адабиёт, жисмоний тарбия, информатика, математика, рассомчилик ижодкорлар тўгараклари таътилда ҳам фаолиятини давом эттирмоқда.

Бу ишларнинг замирида ёшларни ҳар тарафлама етук, маънавий салоҳиятли этиб тарбиялаш, уларни тўғри йўлга ундаш ва аниқ мақсадлар сари йўналтириш мақсади мужассам. Зеро, ёшларимиз ҳар тарафлама баркамол бўлсагина юртимиз равнақи янада юксалиб, гуллаб яшнайди.

Orqaga Chop Etish  143 |   21-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-08-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation