Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  ФЕСТИВАЛДА БУХОРО САЙЁҲЛАР ЭЪТИРОФИДА
ФЕСТИВАЛДА БУХОРО САЙЁҲЛАР ЭЪТИРОФИДА

        Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали муносабати билан ташкил этилган Бухоро павильони Анжуманга турли вилоятлар ҳамда хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар эътиборида бўлди. “Бухоро мавжлари” фольклор жамоаси, “Бухоро гўзаллари” рақс дастаси, театрлаштирилган тарихий шахслар, сиймолар, ҳавода муаллақ турувчи дарвешлар ва шу каби қизиқарли чиқишлари кўпчиликни  ҳайратга солди.

        Халқ амалий безак санъати тури – зардўзликда шуҳрат қозонган уста ҳунарманд Нодир Расулов, патдўз Феруз Жўраев, мис-кандакор Жасур Қосимов, ипак-гилам тўқиш ҳамда каштачилик чеварлари Сурайё Ҳалимова,  Вазирабону Атоева ва бошқа ҳунармандларнинг кўргазмалари воҳанинг ўзига хослигини намоён этди десак адашмаймиз.

       Фестивалга келган меҳмонлар Бухоро ҳунармандчилиги катта қизиқиш уйғотганини билдиришгач, анжуман ташкилотчилари таклифи билан павильоннинг ўзида ҳар бир ҳунармандчилик тури бўйича сабоқ ва мастер-класслар ташкил этилди. Сайёҳлар орасида германиялик ва украиналик ҳунармандлар келгусида мис-кандакорлик ва қоракўл тери ҳунармандчилиги билан бевосита ҳамкорликда ишлаш таклифини билдиришди. Шу ўринда айтиш жоизки, фестиваль туризмни ривожлантиришда ҳам кенг имконият бўлиб хизмат қилмоқда.

        Фестивалда бухоролик иштирокчилар томонидан “Нодир китоблар” кутубхонаси ҳам ташкил этилиб, турли бадиий китоб ҳамда қўлланмалар билан бойитилди. Тарихий асарлар, нодир халқ достонлари ва термалари аудио, видео  шаклларда ёзилиб, ташриф буюрганларга тарқатилмоқд

Лайло Ҳайитова

Orqaga Chop Etish  154 |   06-04-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 84
  • Ko`rib chiqilmagan: 45
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

25-04-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 8 ta

navigation