Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Маданият ва дўстлик фестивали
Маданият ва дўстлик фестивали

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги маданият ва дўстлик фестивалининг Бухоро вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида Бухоро Давлат университетида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзуидаги фотокўргазма ташкил этилди. Уч кун давом этган фотокўргазмада вилоятда фаолият кўрсатаётган 11 та миллий-маданий марказларнинг ҳаёти, турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини ўзида ифода этган 120 дан ортиқ расмлар намойиш этилди.

Таниқли санъаткорлар қаторида миллий-маданий марказлар қошидаги концерт жамоалари ва фольклор гуруҳларининг чиқишлари қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамол Носиров, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Исфандиёр Латиповлар барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида қайд этдилар.
Таъкидланганидек, бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила бўлиб яшамоқда.
Улар барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб, ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат қуришга ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга катта ҳисса қўшмоқдалар. Ҳозирда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 138 миллий маданий марказларининг фаолияти, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар, фуқаролар онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” тамойилини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шундан сўнг, Бухоро давлат университетининг мажлислар залида “Ҳаракатлар стратегиясининг Миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унинг ишида вилоят ҳокимлиги, республика вазирликлари ва идоралари вакиллари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Бухоро давлат университетининг профессор-ўқитувчилари, вилоятда фаолият кўрсатаётган Миллий маданий марказлари раҳбарлари ва фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Давра суҳбатида “Жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш – Ҳаракатлар стратегиясини муваффақиятли амалга оширишнинг бош шартларидан бири”, “Бухоро вилоятида миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни таҳминлашда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятини иститутларининг ўзаро ҳамкорлиги” каби мавзулардаги қатор маърузалар тингланди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган тадбирда  вилоятдаги миллий-маданий марказларининг раҳбарлари ва фаоллари ватандошларимиз онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги учун ўз миннатдорликларини изҳор этдилар. Жумладан, бу борада Бухоро вилоятида яшаб келаётган барча миллат ва этник диаспораларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, миллий анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривожлантиришга шахсан вилоят ҳокими Ўктам Барноев катта ёрдам бераётгани мамнуният билан қайд этилди.

Тадбирлар дастурига мувофиқ, республика вазирликлари ва идораларининг вакиллари, вилоят ҳокимлигининг раҳбарлари Пешкў ва Қоровулбозор туманларида бўлиб, турли миллат ва элат вакиллари билан мулоқотда бўлдилар.

Бундай самимий руҳдаги мулоқотлар ҳақиқий байрамгаи айланиб кетди.  Пешкў ва Қоровулбозор туманида истиқомат қилаётган қозоқ, туркман, тожик, рус, татар ва боқа миллат ва элатларнинг бетакрор анъаналари, урф-одатлари ва маросимлари, амалий санъат ва миллий овқатлар кўргазмаси ташкил этилди.

Қоровулбозор тумани марказий маданият уйида бўлиб ўтган концертда тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган қозоқ, туркман, тожик, рус миллатига мансуб бўлган ўқувчилар ва мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган жажжи болажонлар турли миллатлар либосларида миллий қўшиқ ва рақсларни намойиш этдилар.  

Шунингдек, турли миллат ва элат болаларидан ташкил топган қўғирчоқ театрида намойиш этилган “Зумрад ва Қиммат” спектакли қатнашчиларда улкан таассурот қолдирди.

 “Ўзбекистон – умумий уйимиз” фестивалининг Бухоро вилояти босқичи миллий -маданий марказлари қошидаги бадиий жамоалар ва фольклор гуруҳларининг гала концертига уланди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати 

 
Orqaga Chop Etish  94 |   19-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 86
  • Ko`rib chiqilmagan: 47
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

16-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation