Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Маданият Бошқармаси биноси фойдаланишга топширилди!
Маданият Бошқармаси биноси фойдаланишга топширилди!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, жаҳон миқёсидаги илғор тажрибалар асосида замонавий маданият ва санъат муассасалари барпо этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижодкор зиёлиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига давлатимиз томонидан устувор аҳамият қаратиб келинмоқда.

Аҳоли, хусусан ёшларни санъат ва маданият соҳасиданинг энг сара намуналаридан баҳраманд этиш орқали уларнинг маънавий-ахлоқий, эстетик диди ва маданий даражасини янада юксалтириш, турли ҳалқлар ўртасида маданий ва маърифий алоқаларни кенг йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 5 март санасида Бухоро шаҳрида қад ростлаган “Маданият бошқармаси”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Ўктам Барноев, Ўзбекистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов, вилоят маданият бирлашмаси мутасаддилари, бухоролик санъат усталари ҳамда вилоят фаоллари иштирок этишди. 

Шунингдек, маросимда сўз олганлар маданият ва санъатнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, ёш авлодимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашда тутган ўрнини алоҳида тўхталиб, ушбу жараёнда маданият марказларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидладилар.
Мазкур бинода вилоят Маданият бошқармасидан ташқари, Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмаси, Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси вилоят бўлими, маданият бошқармаси қошидаги “Наъмунали мақом” ансамбли, Бухоро шаҳар маданият бўлими, миллий маданий марказлари ҳам фаолият кўрсатади.

Orqaga Chop Etish  474 |   05-03-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation