Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Суперлига. Бугун "Бухоро" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади
Суперлига. Бугун "Бухоро" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади

Мазкур беллашув 20:00да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

"Бухоро"

- "Бухоро" турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган ўринда. Жамоа 6 очко билан 13-ўринда боряпти.

- "Бухоро" ўз майдонида бешинчи ўйинини ўтказади. Жамоа аввалги тўртта учрашувнинг иккитасида дуранг қайд этиб, икки бор мағлубиятга учраган.

- "Бухоро" ўз уйида ғалаба қозонмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири "Қўқон-1912".

"Бухоро" охирги 4та ўйиндан учтасида мағлубиятга учради. Натижада бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди.

- "Бухоро" охирги марта 4-турда ғалаба қозонган. Жамоа сафарда "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб қайтган.

- "Бухоро" шу пайтгача "Динамо"га қарши 44 бор майдонга тушиб, шундан 20тасида ғалабага эришган.

"Динамо"

- Суперлига дебютанти "Динамо" кўрсатаётган ўйин кўпчиликка манзур бўлмоқда.

- Бу жамоа 12 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 9-9.

- Лекин "Динамо" сафарда ҳозирча ғалабага эришгани йўқ. Учта ўйиндан иккитасида мағлубият ва бир марта дуранг қайд этган.

- "Динамо" қаторасига уч ўйинда ғалаба қозона олмади ва ўтган тур АГМКни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

- "Динамо" шу пайтгача "Бухоро" билан 44 бор куч синашиб, шундан 16тасида зафар қучган.

Охирги 5 ўйин

2017 йил. "Бухоро" - "Динамо" 0:0

2015 йил. "Бухоро" - "Динамо" 1:1

2014 йил. "Бухоро" - "Динамо" 1:1

2013 йил. "Бухоро" - "Динамо" 0:2

2012 йил. "Бухоро" - "Динамо" 2:0

Бухорода бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида майдон эгалари ғалабага эришган. Учта учрашув дуранг билан якунланган бўлса, бир марта меҳмонлар ғолиб чиққан. Қизиғи шундаки, охирги уч ўйиндан бери фақат дуранг қайд этиляпти. Бугун "Бухоро" жамоасидан ғалабали ўйин кутиб қоламиз. Мухлисларни эса жамоани қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

 
Orqaga Chop Etish  93 |   19-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 86
  • Ko`rib chiqilmagan: 47
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

19-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 6 ta

navigation