Bosh sahifa /  Statistik va tahliliy ma`lumotlar /  Buxoro viloyatida 2016 yil 3 chorak yakunlarida ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va iqtisodiy islohotlarning ustuvor vazifalarining bajarilishi to‘g‘risida ma'lumot
Buxoro viloyatida 2016 yil 3 chorak yakunlarida ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va iqtisodiy islohotlarning ustuvor vazifalarining bajarilishi to‘g‘risida ma'lumot

Бухоро вилоятида 2016 йил 3 чорак якунларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифаларининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Бухоро вилоятида 2016 йил 3 чорак якунлари билан иқтисодиётни барқарор ва мутаносиб суръатларда ўсишини таъминлаш мақсадида асосий эътиборни Республика биринчи Президенти И.Каримов томонларидан 2016 йилнинг 15 январь куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган  топшириқларни амалга оширишга қаратилди.

Иқтисодий ислохотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари ва улар асосида қабул қилинган мақсадли комплекс ва тармоқларни ривожлантириш дастурларини амалга оширилиши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ижобий натижаларга эришиш имконини берди.

 

2015 йил январь- декабрь

млрд.сум

2016 йил январь- декабрь

млрд.сум

ўсиш суръати,

%

Ялпи ҳудудий маҳсулот, жами                     

9354,9  

10924,4

107,9

Тармоқларнинг ялпи қўшилган

8411,4 9766,4 107,9

Маҳсулотларга соф солиқлар

943,5 1158,0 107,3
II. Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати 8411,4 9766,4 107,9
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2699,3 3103,6 107,0
Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) 2523,2 2829,8 107,2
саноат 1607,1 1798,2 106,0
қурилиш 916,1 1031,6 109,2
Хизматлар 3188,9 3833,0 109,3
савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 814,7 990,9 111,9

ташиш ва сақлаш,

ахборот ва алоқа хизматлари
719,4 868,2 107,4
 

Макроиқтисодий ўзгаришлар.

Асосий иқтисодий кўрсаткичлар.

1. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. Вилоятда 2016 йил январ-сентябр якунларида ялпи ҳудудий маҳсулот 7118,0 млрд.сўмни яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,8 фоизни ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот 3899,0 минг сўмни ташкил этиб, мос равишда 106,1 фоизга ўсди.

Шунингдек, саноат маҳсулотлари 4086,8 млрд. сўмлик ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 109,2 фоизни, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 1967,8 млрд.сўмни, ёки ўсиш суръати 116,9 фоизни, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши
2720,8 млрд.сўмни ва ўсиш суръати 105,1 фоизни, барча манбалар ҳисобидан капитал маблағларни ўзлаштириш 4046,3 млрд.сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,0 фоизни, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 1829,3 млрд.сўмни ва 112,6 фоизни, чакана савдо айланмаси ҳажми 4018,4 млрд.сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,0 фоизни, жами хизматлар ҳажми 3040,1 млрд.сўмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,3 фоизни ташкил этди.

Инвестиция сиёсати ва реал сектор тармоқлари ривожланиши

Бухоро вилоятида 2016 йилда молиялаштиришнинг барча манбаалари ҳисобидан  3470,9 млрд.сўмлик капитал маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган. Шундан, 562 млрд.сўм (16,2 %) марказлаштирилган ҳамда, 2908.9 млрд.сўм (83,8 %) марказлаштирилмаган инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган.

2016 йил январь-сентябр ойларида барча манбалар ҳисобидан                         4046,3 млрд.сўмлик капитал маблағлар  ўзлаштирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115,0 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида жами капитал маблағларнинг 3461,6 млрд.сўми (85,5 фоизи) марказлаштирилмаган (2015 йилда 2502,1 млрд.сўм 86 %) инвестициялар ҳисобига ва 584,7 млрд.сўми (14,5 фоизи) марказлаштирилган инвестициялар (2015 йилда  397,8 млрд.сўми 14 %) ҳисобига тўғри келди.

Хорижий сармоялар ҳисобидан 1819,1 млрд.сўмлик (2015 йилнинг мос даврда 1019,6  млрд.сўм) капитал маблағ ўзлаштирилиб, шундан 1434,86 млрд сўми (2015 йилнинг мос даврида 824,6 млрд.сўм) тўғридан-тўғри ва 384,2 млрд.сўми (2015 йилда 195,0 млрд.сўми) давлат  кафолати остидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар  ҳисобига тўғри келди.     

Ҳисобот даврида энг йирик лойиҳалардан Россиянинг «Лукойл» компанияси томонидан 1404,4 млрд.сўмлик ва „Азиятрансгаз” КК МЧЖ томонидан 2,06  млрд.сўм тўғридан-тўғри инвестициялар киритилди.

2. Қурилиш пудрат ишлари

Вилоятда  1391 та пудрат ташкилотлари томонидан 1829,3 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирма нархларда 112,6  фоизни ташкил этди.

2.1. Қишлоқ массивларида намунавий уй-жойлар, муҳандислик тармоқлари ва инфратузилма объектлари қурилишининг бориши тўғрисида (2016 йил дастури ижроси 2017 йил режаси).

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 январдаги ПҚ-2483-сонли “2016 йилда уй-жой массивлари қурилиши дастури ҳамда индустриал базани янада ривожлантириш ва қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида 2016 йилда 11 туманнинг 25 та массивида 191,396 млрд.сўмга 992 та намунали уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 5 октябрь ҳолатида 191,4 млрд.сўм (100%) га қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, молиялаштириш 164,4 млрд.сўм (86%) га амалга оширилди. Бугунги кунда жами 992 та уй-жойлар қурилиб, топширилди. Ҳозирда 17,6 млрд. сўм (98%) якуний бадал маблағлари шакллантирилган бўлиб, қолган 248 млн.сўм 10 октябргача тўлиқ шакллантирилади

         2.Саноат.

2.1.Умумий ҳолат.

Вилоят статистика бошқармасининг маълумотларига кўра 2016 йил 3 чорак якунида вилоятдаги барча мулкчилик шаклидаги субъектлар томонидан солиштирма нархларда 4086,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилга нисбатан 109,2 фоизни ташкил қилди.

2016 йил 3 чорак якунида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан 109,2 фоиз прогноз белгиланган бўлса, бу кўрсаткич 109,2 фоизга бажарилди.

Халқ истеъмоли моллари.

2016 йил 3 чорак якуни билан вилоятда амалдаги нархларда 1967,8 млрд сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилиб, бу ўтган йилга нисбатан 116,9 фоизни ташкил этди. Жумладан 908,8 млрд.сум озиқ-овқат, 1059,0 млрд.сўмлик ноозиқ-овқат шу жумладан

 

3.Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш

2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда жами кўрсатилган хизматлар ҳажми 3040,1 млрд.сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,3 фоизга, ёки топшириққа нисбатан 1,1 бандга кўп  бажарилди. Кўрсатилган хизматлар ҳажми вилоят ахоли жон бошига 1665,2 минг сўмга тўғри келди.

 

3.2. Чакана савдо айланмаси.

2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида чакана товар айланмаси ҳажми
4018,4 млрд.сўмни ёки 115,0 фоизга бажарилди. (прогноз 114,2 фоиз)

3.3. Пуллик хизмат.

2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида пуллик хизматлар ҳажми
1334,4 млрд.сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
110,6 фоизга бажарилди. (прогноз 110,5 фоиз).

 

1. Ташқи савдо айланмаси.

Ҳудудий экспорт. Бухоро вилоятидаги ҳудудий тасарруфдаги корхоналарга 2016 йил январ-сентябр ойларида экспорт истиқболи кўрсаткичи 86,1 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, амалда
93,7 млн.АҚШ доллари миқдорида махсулот ва хизматлар экспорти қилиниб, режа 108,9 фоизга бажарилди.

Шундан 7,5 млн. АҚШ доллари саноат махсулотлари экспорти, хизматлар 54,3 млн. АКШ доллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 32,0 млн. АҚШ долларга бажарилди.

          VI. Кичик бизнесни ривожлантириш.

    Вилоятда жорий йилнинг 1 октябр ҳолатида жами 13042 та кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан фаолият кўрсатаётгани 11973 тани, фаолият кўрсатмаётгани эса 1069 тани ташкил этиб, ёки 8,9 фоизи фаолият кўрсатмасдан келмоқда.

Жорий йилнинг 12 июлда 23 июлга қадар вилоятдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият кўрсатмаётганлик сабабларини аниқлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш  ҳамда уларни фаолиятини тиклаш бўйича  вилоят ишчи гурухи томонидан шаҳар ва туманларда тадбиркорлар билан биргаликда тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Эндиликда бугунги кунда вилоятда фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг энг кўп қисми Бухоро шаҳрида 284 та, Ғиждувон туманида 211 та,
 Шофиркон туманида 168 та ни ташкил қилмоқда.

         2016 йилнинг 3 чорак якунида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларнинг ялпи ҳудудий махсулотдаги улуши 67,0 фоизни, саноат махсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 45,2 фоизни, қишлоқ хўжалигидаги улуши 98,2 фоизни, қурилиш ишларидаги улуши 69,6 фоизни, капитал қуйилмалар улуши 19,4 фоизни, чакана савдодаги улуши 92,3 фоизни ташкил этди. 

                                                                                                                                                      

Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажми,        

млрд.сўм     

Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажмида хусусий сектор улуши,

% ҳисобида

Қишлоқ,  ўрмон ва  балиқ хўжалиги 4397,7 100,0
Саноат 2598,4 68,9
Қурилиш 1556,0 63,9
Чакана савдо 5155,0 90,5
Юк ташиш, млн тн. 75,1 48,9
Йўловчи ташиш, млн.киши 380,7 90,6
Экспорт, млн.АҚШ долл. 160,7 0,1
Импорт, млн. АҚШ долл. 82,9 15,0
Orqaga Chop Etish  898 |   13-12-2016




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 53
  • Ko`rib chiqilmagan: 14
  • Ko`rib chiqilmoqda: 5
  • Ko`rib chiqilgan: 34

23-10-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation