Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Когон шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Когон шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Вилоят бошқарма ва ташкилотлари, Когон тумани ва шаҳри секторлари раҳбарлари, мазкур туман ва шаҳар фуқаролари, қолаверса, вилоятнинг бошқа ҳудудларидан келган аҳоли иштирок этган қабулда 100дан мурожаат тингланиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Хусусан, Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи Анна Седак учун бу кун унутилмас бўлиб қолди. Боиси, қизи Надежда билан ёлғиз, боз устига касалманд ҳолда сарсон бўлиб юрган бу аёлнинг мурожаатини тинглаган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Умаров А.Седак ва унинг қизида жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга топшириқ берди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари А.Седакнинг турмуш шароити билан қизиқиб, оилавий шароитини инобатга олган ҳолда ижтимоий кўмак бериш бўйича мутасаддиларга тегишли вазифалар юклади.

Когон тумани Тайитол маҳалласида яшовчи фуқаро Тоштемир Маҳмудовнинг мурожаатига асосан маҳаллада мактабгача таълим муассасаси қурилиб, ички йўл таъмирланадиган бўлди. 

– Президентимизнинг ишонч телефонига ўзим истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинида мактабгача таълим муассасаси қуриш ва тезроқ ишга тушириш бўйича мурожаат қилган эдим, – дейди Т.Маҳмудов. – Бугунги сайёр қабулда тегишли ташкилотларга керакли кўрсатмалар берилди. Маҳалламиз “Обод қишлоқ” дастурига киритиладиган ва кейинги йилда боғча қуриб, болалар ихтиёрига топшириладиган бўлди. Маҳалламизни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларни капитал таъмирдан чиқариш бўйича ҳам қатъий муддатлар белгиланиб, маъсул раҳбарларга топшириқлар берилди. Бундан бутун маҳалламиз аҳли хурсанд.

Қабулда тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, уй-жой, тиббий хизмат, моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлар тингланди. Маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул чоғида Когон шаҳридаги Темирйўлчилар истироҳат боғида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Шунингдек, аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати  

Orqaga Chop Etish  202 |   20-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-08-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation