Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Кун тартибида Президент Қарор ва Фармонлари ижроси
Кун тартибида Президент Қарор ва Фармонлари ижроси

20 май куни вилоят ҳокимлигида иқтисодиёт, қурилиш, инвестиция, қишлоқ хўжалиги йўналишларида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳияти, вилоятда улардан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги аппарати масъуллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Видеоселектор тарзида ташкил этилган йиғилишни шаҳар ва туман студияларида шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, ваколатли идоралар вакиллари ҳам кузатиб борди.

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқариб борган йиғилиш кун тартибига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда уларни вилоятда ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш ҳақида сўз борди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилинди. Ислоҳотлар натижасида вилоятимизда 2019 йилнинг I-чораги якунлари бўйича белгиланган лойиҳаларни амалга оширишга 1,0 триллион сўм ҳажмда кредитлар ажратилди. Бунинг ҳисобига янгидан фаолият бошлаган тадбиркорлик субъектлари сони 2802 тани ташкил этиб, кўрсаткич 2,3 бараварга ўсди. Йиғилишда Фармон талабларидан келиб чиқиб, туман (шаҳар)лар ҳокимликларига Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни қабул қилиш ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари иштирокида ўтказиладиган ҳар кунлик қабуллар жадвалини тасдиқлаб, уни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Вилоят ҳамда шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига тегишли корхона-ташкилотлар билан биргаликда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган муаммо ва таклифларни қонуний ҳал этилишини таъминлаш вазифаси юклатилди. Шунингдек, Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини уларга юкланган вазифаларни юксак профессионал даражада ҳал этишга қодир  бўлган мутахассислар билан таъминлаш, Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини зарур мебель ва анжомлар, ахборот-коммуникация воситалари (компьютер, принтер, нусха кўчириш аппарати, интернет), алоқа воситалари (телефон, факс) билан жиҳозлаш, вилоят, туман (шаҳар)лар Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини давлат хизматлари марказлари биноларида жойлаштиришга доир таклифларни киритиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муҳокамалар марказида бўлган навбатдаги масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш. Вилоят раҳбари Фармон мазмун-моҳияти, унинг қабул қилиш зарурати ҳақида тўхталаркан, мазкур ҳуқуқий ҳужжат талабларидан келиб чиқиб, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, тегишли идоралар мутасаддиларига инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини ҳар ойда танқидий кўриб чиққан ҳолда, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг самарали мувофиқлаштирилиши ва амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш, муҳтарам Юртбошимизнинг Бухоро вилоятига қилган ташрифлари давомида “йўл хариталари”га киритилган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини танқидий ўрганиб чиқиш юзасидан вазифаларни белгилаб берди.

Кун тартибига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,  2019 йил 17 апрелдаги “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2019 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари, 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш тўғрисидаги масалалар муҳокамаси чоғида ушбу Қарор ва Фармонлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўташи алоҳида таъкидланди. Бу борада ҳам алоқадор корхона ва ташкилотлар, шаҳар ва туманлар ҳокимларига тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди. Шу билан бирга йиғилишда ғўза парваришида муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, культивация ишларини минерал ўғитлар асосида амалга ошириш, ғўза қатор ораларини чуқур юмшатиш, суспенциялаш борасида сусткашликка йўл қўйилаётгани айтиб ўтилди.

Ўрганишлар асосидаги факт ва рақамлар келтирилди.
–Ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ўз вақтида етказиб берилаётган бир вақтда кўплаб туманларда иш яхши ташкил этилмаяпти. Бу йилги баҳор бухороликлар учун қанчалик оғир келганини ҳаммангиз яхши биласиз. Ғўза парваришида ҳар бир дақиқа ғанимат. Ундан унумли фойдаланган фермергина, эрта ғалвир сувдан кўтарилганда ютиб чиқади. Шунинг учун ишни яхлит механизм асосида ташкил этиш лозим,-деди пировардида Ўктам Барноев.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда туманлар ҳокимлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва корхоналарнинг мазкур масала бўйича ҳисоботлари тингланди. Йиғилиш якунида келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати
Orqaga Chop Etish  152 |   20-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 87
  • Ko`rib chiqilmagan: 48
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

26-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation