Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Профилактик тадбирлар жазо қўллашдан кўра яхшироқ самаралар беришини исботламоқда.
Профилактик тадбирлар жазо қўллашдан кўра яхшироқ самаралар беришини исботламоқда.

Бухорода вилоят давлат солиқ хизмати ходимларининг ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар билан бизнес соҳасидаги ҳамкорликлари яхши самара бермоқда. Биргина мисол: вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан 2018 йил октябрь ойининг ўзида олиб борилган профилактик тадбирларда жами (4000) тўрт мингга яқин фуқароларнинг фаолиятида солиқ қонунчилиги бузилишлари аниқланган.

Эътиборлиси, уларга аввалгидек, тўғридан-тўғри молиявий жарима қўлланилмасдан балки, фаолиятларини қонунийлаштириб қўйиш учун имкон берилди. Пировардида, тушунтиришлардан тўғри хулоса чиқарган ушбу фуқаролар ўз хатосини тузатган ҳолда давлат олдидаги бурчларини тўлақонли бажаришга киришиб, бу билан ўзларининг ҳар ойлик даромад манбаи ва оилавий бюджетларига келиб тушадиган маблағларини сақлаб қолдилар.  Ўз навбатида олиб борилган ана шундай профилактик тадбирлар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини олдини олишда ва шу орқали солиқ солиш базасини кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Ушбу кўрсаткичларни вилоят мисолида айтадиган бўлсак, 2018 йил октябрь ойининг ўзида:

  • 1600 дан ортиқ фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтди.
  • 1300 нафарга яқин фаолиятини вақтинча тўхтатиб, амалда эса тадбиркорликни давом эттираётган фуқароларнинг фаолияти қайта тикланди.
  • Конверт усулида ҳақ олиб келаётган 760 нафардан ортиқ фуқаролар аниқланиб, уларнинг ёлланма ишчи сифатида рўйхатдан ўтказилиши натижасида ушбу фуқароларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланди.
  • 300 га яқин тадбиркорларнинг солиқдан қочиш ҳатти-ҳаракатлари аниқланиб, уларнинг фаолияти амалдаги фаолиятига мослаштирилди.
  • 550 нафарга яқин шахсларнинг аҳолига ноқонуний равишда пуллик транспорт хизматини кўрсатиш фаолияти белгиланган тартибда қонунийлаштирилди.
  • 10 га яқин концерт томоша хизматини кўрсатувчи шахсларнинг фаолияти белгиланган тартибда қонунийлаштирилди.

 Натижада, маҳаллий бюджетга қўшимча равишда ҳар ой 1 миллиард 400 миллион сўмдан ортиқ маблағ келиб тушиши кўзда тутилмоқда. Бу каби тадбирлар вилоятда давом эттирилмоқда.

 

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

 

Orqaga Chop Etish  81 |   07-11-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 68
  • Ko`rib chiqilmagan: 29
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

13-11-2018
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation