Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  БИЗ КУТГАН ҒАЛАБАЛАР
БИЗ КУТГАН ҒАЛАБАЛАР

Кураш бўйича Бухорода кечаётган 1-Халқаро турнирнинг иккинчи куни ҳам қизғин беллашувлар руҳида ўтди. Иштирокчилар бугун 5 та вазн тоифасида гиламга кўтарилишди.

Ғалабалар кўп. Кўп бўлгани соз. Ғолибнинг қувончига не етсин. Айниқса, унинг қувончига шерик бўлмоқ... Ушбу жумлаларни Халқаро турнир ўтказилиб турган дамда дилимизга тугиб қўйган эдик. Ўзбекистонлик кураш ишқибозлари бу учрашувлар натижасини сабрсизлик билан кутаётган эди. Кутилган натижалар кўпгина саволарга жавоб қайтарди ва спортчилар кучига, уларнинг нималарга қодир эканликларига аниқлик киритди.

Якуний натижаларга кўра, ўзбекистонлик Шаҳноза Бозорова (63 кг), Покизахон Камолдинова (78 кг), Урол Содиқов (73 кг), Сарвар Шомуродов (81 кг) ҳамда Муҳсин Ҳисомиддинов (+100 кг) лар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритишди.

Хорижлик полвонларнинг ҳам натижалари эътирофга арзигулик. Ҳиндистонлик Шайх Суҳанабану Иқбал Ҳусаин (63 кг), Қозоғистондан келган Мереке Аяла (78 кг), туркманистонлик Муҳаммет Темиров (73 кг), эронлик Тазтак Омит (81 кг) ҳамда 100 кгдан ортиқ вазнда беллашган тожикистонлик полвон Дадахон Курбоналиев Халқаро турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлишди.

Шунингдек, ўзбекистонлик Зарнигор Адилова ва Хитой Тайпейи давлати вакили Луи Хиа-Лин (63 кг), ўзбекистонлик Садоқат Тўраева (78 кг) ва Хитой тайпейилик Као Хиа Жинг, 73 кг вазнда Маъруф Ғайбуллаев (Ўзбекистон) ва  Зарафшан Дурдиев (Туркманистон), 81 кгда гиламга чиққан Мадиёр Эркинов (Ўзбекистон) ва Ҳақназар Назаров (Тожикистон), 100 кгдан ортиқ вазндаги полвонлар баҳсида Болтавой Болтаев (Ўзбекистон) ва Аҳан Форуш (Эрон) бронза медалига эгалик қилишди.

Шунинг билан кўҳна ва навқирон Бухоро илк маротаба мезбонлик қилган кураш бўйича 1-Халқаро турнир ўз якунига етди.

Orqaga Chop Etish  355 |   10-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation