Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухорода иқтисодий самарасиз ҳудудда замонавий янги мажмуа бунёд этилади
Бухорода иқтисодий самарасиз ҳудудда замонавий янги мажмуа бунёд этилади

Дунё цивилизациясининг йирик марказларидан бири бўлган, қуббатул ислом дея эъзозланган Бухоро азалдан илм-фан, маърифат, савдо ва ҳунармандчилик равнақ топган шаҳар сифатида дунё аҳлини ўзига мафтун этиб келган.

Шу боис Бухоро жаҳон миқёсида Ўзбекистоннинг энг кўп сайёҳ ва меҳмонлар ташриф буюрадиган ҳудудларидан бири сифатида эътироф этилади.

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, ташқи сиёсатдаги ижобий ўзгаришлар сабаб, кўплаб хорижий мамлакатлар аҳолиси ва салоҳиятли инвесторларга қулай шарт-шароитлар ҳамда қатор енгилликлар яратилиши туфайли кейинги икки йида Бухорога сайёҳлар ва меҳмонлар оқими 2,5-3 бараварга кўпайди.

Ўз навбатида бу ижобий ўзгаришлар Бухорода ҳам йилдан-йилга миллионлаб туристларни қабул қилиш учун етарли даражадаги зарур инфратузилмани шакллантириш, замонавий меҳмонхоналар, ресторанлар, истироҳат боғлари, бизнес марказлар, банклар ва бошқа объектларни қуришни тақозо этади.

Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Bukhara City” мажмуасини барпо этиш ғояси – айни вақтида, пухта ўйланган ҳамда миллионлаб аҳоли ва сайёҳларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқарувчи лойиҳа саналади.

Қадимдан Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган Бухоро кўп минг йиллик бой тарихи, архитектура ёдгорликлари, маданий мерос объектлари, осору-атиқалари билан жаҳонда яхши танилган муқаддас шаҳар ҳисобланади.

Шу туфайли “Bukhara City” мажмуаси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида кўплаб хорижий давлатлар, жумладан, Франция, Испания, Туркия, Озарбайжон ва Россия каби мамлакатларнинг тарихий шаҳарлари ҳамда уларда барпо этилган янги бунёдкорлик объектларини жойлаштириш усуллари чуқур ўрганилди.

Бунда ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мерос маркази талаблари ва халқаро шаҳарсозлик қоидаларини яхши тушунадиган маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда “Bukhara City” мажмуасини қуриш учун Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига мутлақо таъсири бўлмаган ҳолда қарийб 6 км узоқликдан жой танланди.

Янги мажмуани қуриш учун Ҳукуматнинг 2019 йил 8 июлдаги “Бухоро шаҳрида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Бухоро шаҳрида аҳоли яшаш уйлари мавжуд бўлмаган, 15-20 йилдан буён бўш турган ва фаолияти самарасиз бўлган бир қатор йирик саноат корхоналари жойлашган 83 гектар ўлчамдаги ҳудуд белгиланди.

Объект жозибадорлигини ошириш, уни миллий меъморчилик, қолаверса, халқаро андозаларга мос равишда барпо этиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида мажмуа бош режаси лойиҳа менеджери сифатида, Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси ва қурилиш соҳаси ривожланган давлатларнинг лойиҳалаш компаниялари танланди.

Бухоро шаҳрининг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчалари оралиғида бунёдга келиши мўлжалланган “Bukhara City” мажмуаси ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, ресторанлар, театр, кинозаллар, офислар, банклар, бизнес марказлар, савдо ва маиший хизмат шахобчалари, клиника, мактаб, болалар боғчалари, спорт объектлари ва турар жойлар қад ростлайди.

Бир сўз билан айтганда, “Bukhara City” мажмуасини қуриш учун танланган жой – Бухоро халқи, хорижий туристлар ва меҳмонлар учун энг мафтункор гўшалардан бири бўлиши, 500 млн доллар кийматидан зиёд Инвестиция жалб қилиниши, бунинг эвазига 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши ҳамда узоқ йиллардан буён эътибордан четда қолган, чанг-тўзонли майдонда шаҳарнинг кўркига кўрк қўшувчи янги замонавий ҳудуд бунёд этилишига мустаҳкам замин яратади.

Orqaga Chop Etish  152 |   10-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

16-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation