Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Нақшбандия ўгитлари – комил инсон ҳаёт дастури
Нақшбандия ўгитлари – комил инсон ҳаёт дастури

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 майдаги “2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва бошқа қарорларининг из­чиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани, шунингдек, ­Бухорода Зиёрат туризми халқаро анжуманининг ўтказилгани боис ­воҳамизда сайёҳлик индустрияси ривожланиб, қадимий диёримизга ташриф буюраётган чет эллик ва маҳаллий турист­ларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда.

Айниқса, 2020 йилда Бухоро шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши бу кўҳна заминдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, аждодларимиздан қолган маънавий меросни кўз қорачиғидек асраш, уларни ўрганиш, юртимизга келаётган сайёҳларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини жаҳон стандартлари асосида ташкил этишни тақозо этмоқда.

Ана шу вазифа масъулиятини чуқур ҳис этиб, фао­лият кўрсатаётган вилоят туризм­ни ривожлантириш департаменти вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, аҳоли учун ташкил этилаётган фестиваллар ва байрам тадбирларини нафақат воҳа марказида, балки барча шаҳар ва туманларда, ҳатто олис қишлоқларда ҳам ўтказиш чора-тадбирларини белгилаган.

Ҳозиргача мазкур чора-тадбирларга кўра, Когон шаҳ­рида “Халқлар дўстлиги”, ­Қоракўл туманида “Пойкент оқшомлари”, ўиждувон туманида кулолчилик ва пазандалик, Шофиркон туманида каштадўзлар ва халқ ўйинлари фестиваллари, Жондор туманидаги Қизбиби зиёратгоҳида “Варахша маликаси” қизлар кўрик-танлови, Вобкент туманида Асал сайли ўтказилди.

Мазкур чора-тадбирлар дои­расида шу йил 6 июль куни вилоят ва Когон тумани ҳокимликлари, туризмни ривожлантириш департаменти, Ўзбекис­тон мусулмонлари идораси, Баҳоуддин ­Нақшбанд ёд­горлик мажмуаси маркази томонидан “Нақшбандия ўгитлари” конференцияси ташкил этилди.

Анжуманда нақшбандийшунос олимлар, ислом олий ва ўрта махсус таълим муассасалари мударрислари ҳамда талабалари, сайёҳлик ташкилотлари мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, зиёратчилар ва туристлар иштирок этдилар.

Конференцияда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Шаҳриёров республикамиз Президентининг фармон ва қарорлари асосида 76 та давлат сайёҳлари учун виза олмай Ўзбекистонга келиш, 101 та мамлакат учун виза борасида енгилликлар яратилгани туфайли диёримизда зиёрат туризми ривожланиб бо­раётгани, Юртбошимиз та­шаббуси ва кўрсатмаси билан Етти пир зиёратгоҳларида катта кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани, бу қадамжоларда сайёҳлар учун замонавий меҳмонхоналар барпо этилаётгани ҳақида батафсил тўхталди.

Когон тумани ҳокими Йўлдош Жумаевнинг чиқиши эса 2020 йилда Бухоронинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши муно­сабати билан Баҳоуддин ­Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида рўёбга чиқариладиган бунёдкорликлар, бу улуғ пирнинг устози Саййид Мир ­Кулол зиёратгоҳида ба­жа­­­р­илган катта кўламдаги ­қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига бағишланди.

“Нақшбандия ўгитлари” конференцияси дастурига киритилган маъруза ва илмий ахборотлар ҳам анжуман қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик инс­титути катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа докто­ри ­Комилжон Раҳимовнинг ­“Бухорода хожагон-нақшбандия тариқатининг пайдо бўлиши тарихи” мавзуидаги маърузаси ҳамда улуғ пирлар маънавий мероси намуналарини излаб топиш, уларни ўрганиш учун Ҳиндистон ва бошқа хорижий мамлакатларнинг кутубхоналари, музейларига қилинган илмий сафарлар чоғида кашф этилган қўлёзма китоб­ларнинг ­тасаввуф илмида тутган аҳамия­тининг очиб берилгани билан мутахассис олимлар ва уламолар эътиборига сазовор бўлди.

Бухоро давлат университети доценти, тарих фанлари номзоди ­Ғолиб Қурбоновнинг “Бухорода топилган муҳрларда нақшбандияга оид қайдлар”, шу университет доценти, филология фанлари номзоди Қаҳрамон Тўхсановнинг “Мавлоно Жалолиддин Румий “Маснавийи маънавий” асарининг ўзбекча жаранги”, мазкур олийгоҳ кафедра му­дири, фалсафа фанлари бўйича ­фалсафа доктори Зубайдулло Нарзиевнинг “Ҳужвирий қаламига мансуб “Кашф ул-маҳжуб” асарида нақшбандия ғоялари ифодаси” мавзуидаги маърузалари илмий таҳлилга бойлиги билан ажралиб турди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, “Болойи ҳавз” жоме масжиди имом-хатиби Жобир Элов ҳамда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти раҳбари Фурқат Ходжаевлар 2020 йилда Бухоронинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан хожагон-нақшбандия пирлари зиёратгоҳларини ободонлаштириш ҳамда зиёрат туризмини намунали ташкил этиш учун сайёҳлик ташкилотларининг илмий жамоатчилик ва уламолар билан ҳамкорлигини мус­таҳкамлаш масалалари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шоирлар, филология ­фанлари номзодлари Шодмон Сулаймон­ ва Лайло Шариповаларнинг чиқишлари Баҳоуддин Нақшбанд рубоийларининг ўзига хослиги, тасаввуф фалсафаси ва замонавий шеъриятнинг алоқадорлигига бағишланди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ
Orqaga Chop Etish  44 |   10-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

16-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation