Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Ғиждувон кулолчилиги ва пазандалари” фестивали
“Ғиждувон кулолчилиги ва пазандалари” фестивали

Ғиждувон тумани марказидаги истироҳат боғида бўлиб ўтган “Ғиждувон кулолчилиги ва пазандалари” фестивали Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоройи шарифда миллий, маданий ва маънавий қадриятларнинг улуғланаётганлигини яна бир карра исботлади. Ғиждувон туман ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси, вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти, “Ҳунарманд” уюшмаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилган фестивалда ҳунармандлару пазандалар, турли сайёҳлик фирмалари вакиллари ҳамда хорижлик меҳмонлар қатнашди.

- Тажрибали ва моҳир усталар меҳнати билан яратилган бетакрор санъат асарлари, кулолчилик кўргазма-ярмаркалари, шунингдек, ўтмиш усталари жило берган заргарлик, зардўзлик, каштачилик, кандакорлик буюмлари, ипак гиламлар намойиши, халқимизнинг бой маданий мероси, анъаналарини ўзида акс эттирган фольклор жамоаларнинг чиқишлари фестиваль нуфузини янада оширди, дея оламан. Ғиждувон туманида илк бор ўтказилаётган миллий фестивалда тумандаги 75 та маҳалладан 222 нафар ҳунарманд ва 100дан ортиқ маҳоратли пазандалар қатнашишди. Фестивални ўтказишдан асосий кўзланган мақсад – миллий қадриятларимизни тиклаш ва бойитишдан иборат эди. Биз мақсадга нечоғли эришдик, аммо мазкур фестиваль бу борадаги ишларнинг давоми сифатида боқий меросимиз ва анъаналаримизни келгуси авлодларга етказишда ўзига хос кўприк вазифасини ўтай олди,-дейди Ғиждувон туман ҳокими Муроджон Умаров.

 

Фестивалда иштирок этган хорижлик сайёҳлардан бирини суҳбатга тордик.

Алэида Симон, Голландия:

- Ғиждувонга иккинчи бор келяпман. 2015 йилда халқаро Гран-при мукофоти совриндори Алишер Нарзуллаев хонадонида бўлганмиз. Бугун ушбу кулол билан яна бир карра учрашдик. (кулиб). Халқингизнинг меҳмондўстлиги, ҳунармандчиликка иштиёқи баландлиги бизни ҳайратда қолдирди. Қўл меҳнати билан ясалган бошқа турли ҳунармандчилик маҳсулотларигаям гап йўқ. Болалар билан бирга қўшилишиб, рақсга тушдим. Сайёҳатим жудаям мазмунли ўтмоқда.

Фестивал доирасида ўтказилган пазандалар танловида “Армечан” маҳалласи вакилларининг қўли баланд келган бўлса, халқободлик мусиқа асбоблари ясайдиган усталар ва оқгуллик бешиксозлар муносиб тақдирландилар.

Тумандаги 12-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси “Беш ташаббус – беш имконият”да “Энг қимматли ғоя муаллифи” сиафтида эътироф этилди.

Ташкил этилган Меҳнат ярмаркасида 35 нафар ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланиб, 96 нафар ёш ҳунармандлар “Ҳунарманд” уюшмаси сафини тўлдирди.

Тадбирни жорий йилнинг 25-26 май кунлари Бухорода бўлиб ўтадиган  XVIII анъанавий  “Ипак ва зираворлар” фестивалининг дебочаси дейиш мумкин.

Лайло Ҳайитова

Orqaga Chop Etish  137 |   19-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 88
  • Ko`rib chiqilmagan: 49
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

26-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 6 ta

navigation