Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгашига янги раис сайланди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгашига янги раис сайланди

Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Жамол Носиров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари – “Ёшлар – келажагимиз” фондининг ижрочи директори, Кенгаш аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, тизимда фаолият олиб бораётган ходимлари, Ёшлар етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Кенгаш йиғилишини кириш сўзи билан  Жамол Носиров очди.

-Ёшлар иттифоқига мамлакатимиз раҳбари томонидан билдирилган ишончни оқлаш, унга муносиб бўлиш ҳамда юкланган маъсулиятни кўтара олиш учун Иттифоқ раҳбари фақатгина олий маълумотли, зўр кадр бўлиши етарли эмас, -дейди вилоят ҳокими ўринбосари Жамол Носиров. Ёшлар етакчиси чинакамига фидойи, ташаббускор, талабчан, тиниб-тинчимайдиган бўлиши лозим. Ёшлар орасида учраётган салбий иллатлар, улар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга биз ва сизнинг эътиборсизлигимиз, баъзи соҳаларда йўл қўяётган камчиликларимиз, сусткашлигимиз сабаб. Демакки, биз фаолиятни ўзгартиришимиз, ёшлардек ўйлаб, улар каби фикрлашимиз, энг муҳими, доимо улардан олдинда бўлишимиз лозим.

Шундан сўнг сайлов жараёнларига навбат берилди. Бир қатор номзодлар орасидан энг муносиби яъни, ҳозирда вилоят Касаба уюшмалари федерациясида фаолият юритиб келаётган Ҳамза Ҳафизович Рўзиев Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Бухоро вилоят Кенгаши раиси этиб сайланди. Вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосарлигига вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи мутахассиси  Шерзод Бешимович Тилавов, вилоят Кенгаши раисининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб  Сухроб Қодирович Нуров сайланди.

Йиғилиш сўнгида ташкилотнинг ҳамкор ташкилотлар билан амалга ошириладиган ишлари таҳлил қилинди.

Зарнигор Нафиддинова,

Азамат Каттаев олган суратлар

Orqaga Chop Etish  165 |   08-11-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 68
  • Ko`rib chiqilmagan: 29
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-11-2018
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation