Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Қоровулбозорда “Лола сайли” фестивали ўтказилди
Қоровулбозорда “Лола сайли” фестивали ўтказилди

Қоровулбозор туризм, айниқса, экотуризмни ривожлантириш учун қулай иқлим ва тупроқ шароитига эга ҳудуд саналади. Гап унинг ана шу имкониятларидан унумли фойдаланишда. Бу борада қатор лойиҳаларга қўл урилмоқдаки, у, аввало, ички туризм истиқболига йўл очяпти. Яқинда ҳудудда ўтказилган ноанъанавий «Лола сайли» фестивали мазкур йўналишдаги навбатдаги қадам бўлди.

Вилоят ва туман ҳокимликлари, вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган фестивал доирасида мактаб ўқувчиларининг қуроқчилик аппликациясидан ясалган лолалар ва жонли гуллар кўргазмаси ташкил  этилди.

Ёш рассомларнинг Ўзбекистон табиатида учрайдиган гуллар тасвирини чизиш бўйича танлови, шунингдек, ўзбек халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ва мушоира баҳслари бўлиб ўтди.

Вилоятимиз санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш қилинди. “Омадли жентелменлар” қувноқлар ва зукколар гуруҳининг чиқишлари эса барчага кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбир якунида фестивални ташкил этишда ҳамда уни ўтказишда фаол иштирок этган ташаббускорлар, танлов ва мусобақалар ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Orqaga Chop Etish  206 |   11-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 9 ta

navigation