Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Бахт уйи” – янги бинода
“Бахт уйи” – янги бинода

Ромитан туманида маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш устахонаси қайта реконструкция қилиниши ҳисобига қурилиш архитектураси жиҳатидан замонавий ва миллий меъморий ечимга эга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими (ФҲДЁ)нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

 “Бахт уйи”нинг очилиш маросимида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар жараёнида барча соҳалар, тизим ва тузилмалар, хусусан, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг самарали меҳнат қилиши учун зарур ва қулай шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

“Қодиров Миржалол Қобилович” МЧЖ қурувчилари томонидан 1,5 ой давомида мазкур объектда қарийб 500 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

–Янги бинода бўлғуси келин-куёлар инновацион мактаби, маросимлар зали, туғилиш ва никоҳни қайд этиш, банк бўлими кассаси ва бошқа хоналар мавжуд, – дейди Ромитан туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Гулшан Раджабова. – Давлатимиз томонидан яратиб берилган бундай шароитлар бизни янада фаол бўлишга, ишимиз сифати ва самарадорлигини оширишга ундайди.

Мирсаид Савронов ва Нозигул Асадовалар учун ушбу кун қўшалоқ байрамга айланди. Уларнинг никоҳлари ФҲДЁнинг янги биносида қайд қилинди. Янги оилага йиғилганларнинг олқишлари остида никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома топширилди.

Шунингдек, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар замонавий планшетлар тақдим этилди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати
Orqaga Chop Etish  154 |   11-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation