Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Орадан уч ой ўтиб, вилоят раҳбари яна Қоракўлда сайёр қабул ўтказди
Орадан уч ой ўтиб, вилоят раҳбари яна Қоракўлда сайёр қабул ўтказди

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев ўзининг навбатдаги оммавий сайёр қабулини  яна Қоракўл туманида ўтказди.

Тадбирда Марказий банк вилоят бош бошқармаси, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб -ҳунар таълими , бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалик бошқармалари,  вилоят хотин -қизлар қўмитаси, ҳуқуқ-тартибот органлари,  вилоят “Ермулк кадастр” давлат корхонаси, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

Муаммолар юзма-юз, ошкора кўтарилган учрашувда ҳудудни ижтимоий -иқтисодий ривожлантириш ва  ўзларининг қонуний манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан 75 киши мурожаат қилди. Уларнинг 35 нафари бевосита вилоят раҳбари томонидан қабул қилинди.

-“Янгибозор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман марказидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабининг филиали бор эди,-- дейди мусиқа ўқитувчиси, шогирдлари халқаро танловларда юқори натижаларга эришган устоз Эргаш Гадоев.—Мослаштирилган бино талабга жавоб бермай қолгани сабаб, ўтган йили бузиб ташланиб, ўрнида бошқа иншоот қурилди. Табиийки, филиал фаолияти тўхтаб қолди. Бу ерда шуғулланиб келган Янгибозор, ундан олисда жойлашган  Дарғали, Жиғачи ва бошқа қишлоқларда яшовчи ўғил- қизлар эндиликда дарсдан кейин Қоракўл шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабига қатнашга мажбур бўлишяпти. Йўл олис, ҳар куни борди-келди анча-мунча харажат талаб қилади. Масалага ечим топиш мақсадида қабулга келувдим. Туман ҳокими Янгибозорда қурилган бинолардан бирида ёш санъаткорларнинг шуғулланиши учун тегишли шароит яратишни ўз зиммасига олди. Албатта, бундан хурсандмиз.

Туман раҳбари ваъдаси ваъдалигича қолмаслиги аниқ. Чунки масала ижроси вилоят ҳокими назоратига олинади. Демак, натижа бўлади. Бундан уч ой илгари туманда ўтказилган сайёр қабулга келган фуқаро Матлаб ота Очиловнинг навбатдаги ташрифи шу билан боғлиқ. Айтиш жоиз, бу олдиндан саҳналаштирилган технология эмас. Матлаб ота ўшанда кўпсонли аҳоли яшайдиган катта “Ваҳм” қишлоғида замонавий қишлоқ оилавий поликлиникаси қуриш масаласида маҳалладошлари илтимосини вилоят ҳокимига етказган эди. Бугун эса оқсоқол миннатдорлик билдириш учун келибди. Унинг айтишича, ҳозирда вилоят маҳаллий бюждетининг прогноз кўрсаткичидан ошириб бажарилган маблағдан ажратилган сармоя ҳисобига қишлоқ оилавий поликлиникаси қурилиши тезкорлик билан олиб борилаётир.

Эътиборли бир жиҳат. Муайян бир туманда ўтказилаётган сайёр қабулнинг ҳудудий чегараси чекланмаган. Унда вилоятнинг яқин ва олис ҳудудлари фуқаролари ҳам мурожаат қилишади. Бу гал ҳам шундай бўлди. Тадбирга қўшни Олот, шунингдек, вилоят маркази ва Бухоро тумани аҳоли вакиллари келишган.

-Бизнинг чеккароқ ҳудудда спорт иншоотлари етарли эмас,- дейди Бухоро шаҳрида яшовчи Олима Мажидова. -Турли спорт турлари, айниқса, футбол билан шуғулланишни хоҳловчилар эса анчагина.Бу муҳим йўналишда улар муаммосини ҳал этишга ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида ўғлим билан минифутбол майдончасини қурдик.Аммо унга сунъий қоплама яъни газон ётқизишга маблағимиз етмай қолди. Шу масалада 50 миллион сўм миқдорида кредит ажратилишига ёрдам кўрсатишни илтимос қилиб, сайёр қабулга келдим.  Вилоят ҳокими мурожаатимни инобатга олиб, яқин орада тижорат банки томонидан бериладиган имтиёзли кредит масаласини ҳал қилишини билдирди.

Умуман, сайёр қабулда фуқароларнинг уй- жой, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, сув, электр энергияси, газ таъминоти, моддий ёрдам каби ўнлаб масалаларда мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг 30 фоиздан зиёдроғи жойида ҳал қилинди. Қолганлари назоратга олинди. Бундан ташқари, кўплаб юртдошларимизга шу ернинг ўзида ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламалари берилди.

Шу ўринда муҳим бир жиҳатга эътиборни қаратиш лозим бўлади. Бундан уч ой илгари туманда ўтказилган сайёр қабулда 200 дан зиёд мурожаатлар рўйхатга олинган эди. Бугунги кунда эса улар сони саксонга ҳам етгани йўқ. Демак, аён бўлаётирки, ҳудудда муаммолар сони бир мунча камайиб бораётир. Хуллас, сайёр қабул самарадорлиги ошмоқда.

Сайёр қабул доирасида анъанага кўра, аҳолининг муаяйн қисми эҳтиёжларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга меҳнат ярмаркаси ва аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ҳам ташкил этилди.

 

Эркин Ёдгоров
Журналист

Orqaga Chop Etish  162 |   24-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation