Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Очиқ мулоқот” кўзгусида бўш турган обьектлар
“Очиқ мулоқот” кўзгусида бўш турган обьектлар

“Бухоро” телеканали орқали доимий равишда эфирга узатилаётган “Очиқ мулоқот” танқидий-таҳлилий кўрсатувининг бу галги сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш бўйича вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланди.

Кўрсатувда мутасаддилар томонидан маълумот берилганидек, 2018 йилнинг дастлабки кунларидан ҳозиргача ўтган бир ярим йиллик даврда жами 61 та бўш турган ва фойдаланилмай ётган давлат мулки объекти 91,1 миллион АҚШ доллари ҳамда 70,2 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 2 828 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилган. Шундан 21 та объект инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қийматда ўз эгаларига сотилган. Шунингдек, 40 та объект инвестиция ва янги иш ўрни яратиш шарти билан бирга 582 миллион сўм сотиб олиш тўловлари эвазига е—IJRO auksion савдолари тартибида сотилган. Шу билан бирга, жорий йил ўтган 5 ойида ҳукуматимизнинг тегишли қарорларига мувофиқ “ноль” харид қийматида сотилиб, назоратга олинган 30 та давлат мулки объектига жами қиймати 300 миллиард сўмликдан ортиқ инвестиция киритиш натижасида 1772 та янги иш ўрни яратилгани айнан шу борада йиғилиб қолган ижтимоий муаммо-иш билан таъминлаш, одамлар бандлиги масаласини ҳал қилишда катта аҳамият касб этмоқда. Бу жараёнда албатта, вилоят ҳокимлиги томонидан тадбиркорларга, хусусий инвесторларга инвестициялаш объектларига замонавий ускуна ва технологиялар олиб келиб ўрнатиш, молия муассасалари билан, қолаверса, ишлаб чиқарила бошланган маҳсулотларини реализация қилишда яқин ҳамкорликда ва кўмак бериб келинмоқда. Дастур давомида вилоят ҳудудида самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар, мулк эгалари томонидан обьектларни ўзибўларчилик асосида тасарруф этилгани, ҳозирда уларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида сўз борди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати

Orqaga Chop Etish  160 |   22-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-08-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 5 ta

navigation