Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!

Лойиҳа

Бухоро вилояти ҳокими қарор лойиҳаси

Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ва багаж ташиш

тарифларини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги 419-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги 674-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 174-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 июндаги ПФ-2871-сонли “Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такоминлаштириш тўғрисида”ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 118-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сонли “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такоминлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташишнинг йўл қўйиладиган доирадаги тарифлари даражаси иқтисодий асосланган ташиш харажатларидан ва йўловчиларнинг ҳамда багаж ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб,

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Бухоро ва Когон шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларининг чекланган тарифи автобусларда ва йўналишли таксиларда 900 (тўққиз юз) сўм миқдорида белгилансин.

2. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

3. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 5 июлдаги “Шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги
238-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ушбу қарор 2018 йилнинг 10 февралидан кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросининг назорати вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳамдамов зиммасига юклатилсин.

         

Вилоят ҳокими                                         Ў.Барноев

Orqaga Chop Etish  1555 |   23-01-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 91
  • Ko`rib chiqilmagan: 52
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

21-11-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 4 ta

navigation