Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Долларфурушлар ушланди
Долларфурушлар ушланди

Таъқиқланган нарсага ўчлик маънавияти ҳаминқадар одамнинг характерига бегона эмас. Бундайлар “тегма қўлинг куяди”, деб ёзиб қўйилган ёзувни ўқиб туриб ҳам қўлини куйдириб олиши ҳеч гап эмас.  Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноят устида қўлга олинган Комил Худдиев(исм-фамилялар ўзгартирилган, ўхшашликлар тасодиф)нинг ҳам ҳатти-ҳаракатларини шунга қиёслаш мумкин. У Бухоро шаҳар, “Фатхобод” кўчасида жойлашган 50-сонли мактабгача таълим муассасаси ёнида “Спарк” русумли автомашина ичида қонунга хилоф равишда Мурод Ҳакимовга ҳар бир АҚШ долларини 8630 сўмдан ҳисоблаб, 3100 АҚШ долларини 26.753.000 сўмга сотган вақтда ушланди. 3100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Фурқат Муродов бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганда, доллар савдоси билан шуғулланган Комил Худдиевга тегишли бўлган 1900 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда   расмийлаштирилди.

Шофиркон тумани “Жўйнав” МФЙ “Жўйнав” қишлоғида яшовчи Аброр Амиров яшаб турган хонадонида доллар савдосини йўлга қўйган эди. У Носир Ҳомидов исмли харидорга қонунга хилоф равишда ҳар бир АҚШ долларини 8580 сўмдан ҳисоблаб, жами 3000 АҚШ долларини 25.740.000 сўмга сотган вақтида Департаментнинг Шофиркон туман бўлими ҳамда ДХХ Шофиркон туман бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланди. Долларфурушдан 3000 АҚШ доллари, 1000 Россия рубли ва 799 000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Қонун билан бекинмачоқ ўйнаган кишининг аҳволи “вой” бўлиши аниқ.

Orqaga Chop Etish  285 |   23-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 91
  • Ko`rib chiqilmagan: 52
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

21-11-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation