Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ҳар бир бола меҳр ва эътиборда
Ҳар бир бола меҳр ва эътиборда

Халқимизда “Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак” деган ҳикматли нақл бор. Куни кеча Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан ана шундай хайрли ишга қўл урилди. Аниқроғи, Бухоро шаҳридаги 27-сонли махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда фарзандлар камоли йўлида амалга оширилаётган барча эзгу ишлар замирида дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамлиги, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатлигини асраш давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътиборида эканини алоҳида таъкидлашди. Шу куни мактаб-интернатга 100 га яқин ўзбек ва жаҳон адабиётига оид бадиий китоблар совға қилинди.

Улар орасида севимли адибларимиз Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Эркин Воҳидов, Худойберди Тўхтабоев, Муҳаммад Юсуф, Тоҳир Малик ва бошқа жаҳон адабиёти намоёндаларининг асарлари бор.

 

–Ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди, дея бежизга айтишмаган донишмандлар, – дейди математика кафедраси мудири Н.Маматова.
– Ҳар қандай давлатнинг келажаги маърифатли ёшлар билан белгиланади. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Шу боис билим эгаллаш, доим мутолаа қилиш барчамизнинг вазифамизга киради. Айниқса, мамлакатимиз шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги кунда мукаммал билим учун курашадиган вақт келди. Ўйлайманки, бугун болалар тақдим қилинган китоблар улар маънавий бойитишга, тафаккурини юксалтиришга хизмат қилади. 

Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган саҳналаштирилган дастур намойиш қилинди. Куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди. Тадбир сўнггида тарбияланувчилар учун байрам дастурхони ёзилди.

Orqaga Chop Etish  214 |   19-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 87
  • Ko`rib chiqilmagan: 48
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

26-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 6 ta

navigation