Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “АСАЛ” ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ
“АСАЛ” ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бухоро қадим замонлардан ўзининг маърифат ўчоғи, қадимги савдо чорраҳаси, маданият ўчоғи саналиб келган. Кейинги пайтларда эса Бухоро ўзининг ноёб ва гўзал тарихий обидалари, зиёратгоҳлари билан бир қаторда мевали боғлари, полизлари, мазали таомлари, яъни мавжуд гастрономик имкониятлари билан ҳам тобора чет эллик сайёҳлар диққатини ўзига тортмоқда. Шунга кўра, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида муайян йўналишда туристик марказлар ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Бу борада ўша ҳудудлар турли маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Вобкентда вилоят ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти, маданият бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Асал” фестивали ана шундай тадбирлардан биридир.

Бу тадбирнинг айнан Вобкентда ўтказилиши бежиз эмас.Туманда асаларичиликка ихтисослашган кўплаб деҳқон хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.Улар томонидан етиштирилаётган маҳсулот харидоргир.Айниқса, исириқ, коврак, янтоқ каби ўсимликлар гулидан олинган асалнинг бозори чаққон.

-Асаларичилик билан оилавий шуғулланамиз,-дейди Коза қишлоғида яшовчи Мастура Фармонова.- 250 та асалари оиласини парвариш қилаяпмиз.Йилига 6 – 7 тонна асал етиштирамиз.Коврак ўсимлиги гулидан тайёрланган асалга талаб катта. Коврак чўлда ўсади.8 – 12 ёшда гуллайди.Унинг ширасидан йиғилган бол ошқозондаги тош, организмдаги тузнинг кушандаси саналади.Биз фестивалда шунингдек, ғўза, исириқ ,янтоқ гулидан олинган асалларни ҳам намойиш этаяпмиз.

-Юз қутидан зиёд асалари оиласини парвариш қилаяпман,-дейди яна бир суҳбатдошимиз Улуғбек Хурсандов.- Бундай тадбирларнинг ўтказилиши жуда яхши, албатта. Негаки, соҳамизда анча – мунча муаммолар тўпланиб қолган. Аввало, қўлбола яъни сунъий асал тайёрлаш ҳолатларига барҳам бериш керак. Асалари оилаларини жойлаштириш учун жой масаласи деярли барча асаларичиларни ўйлантириб келаяпти. Қолаверса, ҳудудларда асаларичиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари тузиш ҳақида ўйлаб кўрилса, дуруст бўларди. Чунки асалари пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини чанглатиб, ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.

Нафақат Бухорода яшовчилар, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келган сайёҳлар, кўплаб хорижий туристлар ҳам байрам меҳмони бўлдилар. Уларда ўзбек асалининг таъмига баҳо бериш имконияти пайдо бўлди.

Тадбир доирасида фольклор-этнографик жамоалар ҳамда ёш ижрочиларнинг концерт дастурлари, ҳунарманд усталарнинг маҳсулотлари намойиш этилди. Хорижий меҳмонлар ўзбек миллий таомларнинг тайёрланиш жараёни билан таништирилди.

Байрамона кечган тадбир баҳонасида асаларичилар ўзларини қийнаб келаётган масалаларни ҳам ўртага ташлашди. Мутасаддилар улар ечими тўғрисида жиддий ўйлаб кўришса фойдадан холи бўлмасди.

Тадбир сўнггида турли номинациялар бўйича фестивал ғолиблари аниқланиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Истам ИБРОҲИМОВ
Orqaga Chop Etish  357 |   11-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation