Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Шофиркон туманида “Ёшлар ҳафталиги” доирасида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
Шофиркон туманида “Ёшлар ҳафталиги” доирасида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Ёшларга оид Давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини аниқлаш, юзага келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида турли соҳа вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи ташрифи муносабати билан ташкиллаштирилган “Ёшлар хафталиги” 28 январь куни вилоятимизнинг турли ҳудудларида бўлиб ўтди.

“Ёшлар ҳафталиги” доирасида Шофиркон туманида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев, вилоят ҳокими Ў.Барноев, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарияти, Ички ишлар вазирлиги, “Маҳалла” ва “Ёшлар - келажагимиз” ташкилот раҳбарлари, туман ҳокимлиги вакиллари шунингдек, тумандан ташриф буюрган 250дан ортиқ ёш иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида сўз юритилиб, 30 дан ортик муаммо ва таклифлар тингланди. Унда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Туманда ёшлар маркази йўқлиги алоҳида таъкидланиб, бино қурилишига ёшлар иттифоқи томонидан пул ажратилиши айтилди. Шунингдек, Ёшлар муаммолари буйича йул харита тасдиқланиб, шу ой ичида барчасининг ижроси таъминланиши келишиб олинди.  

 

Orqaga Chop Etish  225 |   28-01-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 80
  • Ko`rib chiqilmagan: 41
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

23-02-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation