Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Пешкўда саноат парки ташкил этилади
Пешкўда саноат парки ташкил этилади

Мамлакатимизда, шу жумладан, Бухорода Хитой капитали иштирокидаги қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Ўзаро ишонч ва икки томонлама манфаатга асосланган ҳамкорлик йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Натижада Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритаётган давлатлардан бирига айланмоқда. Пешкў туманида Пекин шаҳри “International Think Tank Team” институти етакчи олимлари, шунингдек,  тадқиқотчиларидан иборат делегация аъзолари ва туман мутасаддилари иштирокида кечган мулоқотда дастлаб ана шулар ҳақида сўз борди.

Иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш, бу борада юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларни ҳал этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Меҳмонлар Пешкў туманининг макроиқтисодий кўрсаткичлари билан яқиндан таништирилди. Шундан келиб чиқиб, делегация вакиллари мазкур ҳудудда умумий қиймати 20 миллион АҚШ доллари, йиллик қуввати эса 2 миллион жуфт оёқ кийим ишлаб чиқаришга эга бўлган замонавий саноат паркини ташкил этиш таклифини билдиришди.  Ўз ўрнида туман ҳокими ҳудудда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашувчи бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтиб ўтди. Лойиҳа тўла қувват билан ишлайдиган бўлса, 3,5 минг та янги иш ўрни яратилади. Бу эса ҳудуддаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар вилоят ҳокими Ў.Барноев қабулида бўлишди.

Меҳмонларга вилоятнинг сармоявий салоҳияти, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, божхона ва солиқ имтиёзлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Учрашув давомида олимлар хитойлик етакчи ишлаб чиқарувчилар сармояларини Бухорога киритиш орқали манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз режалари билан ўртоқлашишди. Ишчанлик муҳитида ўтган учрашувда хорижда ва Ўзбекистонда иқтисодий фаолият юритиш борасидаги қонунчилик асослари ва амалий шароитлар тўғрисида ҳам сўз борди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Делегация вакиллари ташриф давомида “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати

Orqaga Chop Etish  133 |   11-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 88
  • Ko`rib chiqilmagan: 49
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

27-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation