Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди

Танқидий-таҳлилий руҳда кечган йиғилишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари томонидан ЎзМТДП сайловолди Платформасини амалга ошириш, партиянинг жорий йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига оид бошқа масалалар муҳокама этилди.

Пленумда 2019 йил декабрь ойида Парламент қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, мазкур жараёнга қадар тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га мувофиқ белгиланган чора-тадбирлар дастури хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 1 январь ҳолатида партия вилоят Кенгашининг 12667 нафар аъзоларни бирлаштирган 411 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритган бўлса, сарҳисоб даврига келиб қуйи бўғинлари сони 463 тага етди, партия аъзолари сони эса 15519 нафарни ташкил этди.

 “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида ҳудудларда хотин-қизларни қийнаётган мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш мақсадида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар билан ҳамкорликда 300 га яқин хонадонларга борилиб, хотин-қизлар муаммолари ўрганилди. Бандлик масаласида мурожаат этган 83 нафар аёллар иш билан таъминланди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 3 нафар хотин-қизга маҳаллий банклар томонидан 21 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 12 нафар аёлларга доимийлик асосида моддий ёрдам ажратилиб борилишига эришилди.

“Депутат билан юзма-юз”, “Депутат ва ёшлар”, “Уйма-уй” ҳамда “Хизмат-беминнат” лойиҳалари асосида ЎзМТДПдан сайланган депутатлар ҳамда “Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзолари жойларда учрашувлар ташкил этиб, 300 дан ортиқ аҳоли хонадонларининг муаммоларини ўрганишди.

Хусусан, “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 286 та хонадонларга ташриф буюрилиб, 281 нафар ёшлар билан суҳбат олиб борилди. Лойиҳа асосида 98 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, 7 нафар ёшлар иш ўринларига тавсия этилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит масаласида мурожаат этган 12 нафар ёшларга тижорат банкларининг маҳаллий филиаллари томонидан жами 251 миллион сўмлик кредитлар ажратилишида кўмаклашилди.

“Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида маҳаллий партия ташкилотлари томонидан жойларда фан ва спорт йўналишларида 53 та бепул ўқув курслари ташкил этилиб, курсларга 37 та уюшмаган ҳамда 136 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож,  жами 173 нафар ёшлар жалб этилди.

Партия Бухоро вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари томонидан амалга ошрилган ишлар сарҳисобига аҳамият қаратадиган бўлсак, қонун ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича 102, фуқаролар мурожаатлари асосида 138 та сўровлар депутатлик назоратига олинган бўлиб, жами юборилган 240 та депутатлик сўровларининг 196 таси ижобий ҳал этилиб, 44 масаланинг ҳал этилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар йиғилишларида 69 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланиб, 49 та таклифлар доимий комиссиялар йиғилишларига ва 10 та ташаббус-масалалар Кенгаш сессияларга олиб чиқилиб, қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Кенгайтирилган йиғилишда партия фаоллари ва депутатлар йўл қўйган камчиликлар ва фойдаланилмаган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилиб, айрим сусткашликка йўл қўйган туман ва шаҳар партия ташкилотлари ва гуруҳлари танқид қилиниб, уларга тегишли тавсиялар берилди, ўз фаолиятини янги босқичга кўтариши лозимлиги таъкидланди.

 

Orqaga Chop Etish  247 |   24-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 91
  • Ko`rib chiqilmagan: 52
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

21-11-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 4 ta

navigation