Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Мулкка эгалик қилишда ўзига хос меъёрий талаблар ва мажбуриятлар борлигини биласизми?
Мулкка эгалик қилишда ўзига хос меъёрий талаблар ва мажбуриятлар борлигини биласизми?

Бухоро вилоятида ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хабарингиз бор, республикамизнинг барча ҳудудларида мавжуд қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар тузилган. 

Ушбу комиссия ишчи гуруҳлари томонидан вилоятимиз ҳудудидаги 3209 та объект хатловдан ўтказилган. Шу билан бирга, бўш турган аввал хусусийлаштирилган объект негизида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирмаган 1226 та мулкдорнинг рўйхати солиқ органларига тақдим этилиб, уларга нисбатан солиқларни оширилган ставкалар бўйича ҳисоблаш чоралари кўрилди.

Аниқроғи, вилоятдаги 1000 дан ортиқ корхонага мол-мулк ва ер солиқлари 2 карра, 41 та корхонага 5 карра миқдорда ва 6 та корхонага 10 карра миқдорда жами 10 миллиард сўм қўшимча солиқлар ҳисобланган. Тадбиркорлардан бугунги кунда ташаббускорлик талаб этилар экан, мулкдан унумли фойдаланиш ва самарали натижаларга эришиш уларнинг ўз меҳнатларига боғлиқлиги шубҳасиздир.

Яширмаймиз бугун вилоятимизда ташаббускор тадбиркорларимиз орасида берилган имкониятдан унумли фойдаланиш ўрнига бир неча йиллардан буён ўзига тегишли бино ва иншоотларидан самарали фойдаланмасдан келаётганлар ҳам йўқ эмас. 

Кези келганда айтиш керак, вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари жойларда тадбиркорларга Президентимизнинг 2018 йил 4 сентябрдаги «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ фойдаланилмаётган объектлар мулкдорлари, яъни, юридик шахслар

•       мол-мулк ва ер солиқларини дастлаб 2 карра миқдорда,

•       ушбу ҳолат давом этса, 6 ой ўтгандан сўнг – 5 карра,

•      12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик – ўрнатилган ставкага нисбатан 10 карра миқдорда тўлашга ўтказиладилар.

•      қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилиши тўхтатилади.

- Когон шаҳрида фаолият олиб ораётган “Муҳаррам” хусусий корхонасига ҳам таъсирчан солиқ чоралари қўлланиладиган бўлди, - дейди Когон шаҳар ДСИ масъул ходими Суръат Бозоров. - Аниқроғи, “Муҳаррам” хусусий корхонасига Идоралараро комиссияси томонидан объектдан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни тақдим этиш ҳақида юборилган сўровномага мулкдор 2 ойлик муддатда «йўл харитаси» кўринишида унга жавоб бериши керак эди. Афсуски, корхона раҳбари қонун турткисини кутгандек, фойдаланилмаётган объект фаолиятини тиклашнинг аниқ муддатлари ва молиялаштириш манбаларини кўрсатмаган. Натижада ушбу корхона мол-мулк ва ер солиқларини 2 карра миқдорда тўлашга ўтказилган.

Тадбиркор Азиз Калонов ҳам Когон шаҳар марказидаги 3 сотихли майдонда савдо мажмуаси биносини қуриш ишларини бошлаганига бир неча йил бўлди. Ачинарлиси, ушбу ҳудуд кўп йиллардан буён қаровсиз аҳволда бўлгани ва самарасиз фойдаланилаётгани учун жорий йилнинг март ойидан бошлаб тадбиркор мол-мулк ва ер солиқларини 2 карра миқдорда тўлаб келмоқда. Давлат солиқ хизмати ходимлари куни кеча ушбу тадбиркор билан учрашиб, унга белгиланган муддатда ушбу бинони ишга тушириш лозимлигини эслатиб ўтишди. Акс ҳолда мулкдор мол-мулк ва ер солиқларини 5 карра миқдорда тўлашга ўтказилади.

Когон тумани “Туткунда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Когон равон йўли” масъулияти чекланган жамияти 3 сотихдан кўпроқ майдонга эгалик қилади. Аммо, аниқланган далиллар, кузатиш ва таҳлиллар натижаси ҳар қандай кишини ҳайрон қолдириши табиий. Сабаби, мулкдор ўз мулкига бефарқлигидир. Ачинарлиси, унга жорий йил март ойидан қўлланилган солиқ чоралари ҳам таъсир қилмаяпти. 

Тўғриси, давлатимиз томонидан мулкдорларга катта имтиёзлар берилаётган, шарт-шароитлар яратилаётган бир пайтда “Когон равон йўли” масъулияти чекланган жамияти раҳбарларининг мулкдан мақсадли фойдаланиш, ўз оиласи ҳамда халқимиз турмушини янада фаровон этишга ҳисса қўшиш ўрнига ўзибўларчиликка йўл қўйишларини тушуна олмадик.

Ахир бино-иншоотдан фойдаланишни эплай олмаганлар уни қўлидан иш келадиганларга сотиб юборса яхши эмасми?

Ушбу ҳудуддаги “Турон қурилиш монтаж” масъулияти чекланган жамияти раҳбари қонун туркисидан тўғри хулоса чиқарса, фойдадан холи бўлмасди. Негаки, бу кетишда яъни, корхона ҳудудидан самарасиз фойдаланиш давом эттирилиши оқибатида ушбу мулкдор ҳам солиқларни 5 карра миқдорда тўлашга мажбур бўлиши тайин.

Когон туманидаги “Автолен” масъулияти чекланган жамиятининг 1 гектардан ортиқроқ бўш турган ер майдони Идоралараро комиссиясининг хатловидан сўнг ушбу бўш турган ва самарали фойдаланилмаётган объект деб топилган. Бу ҳақда тадбиркорга белгиланган тартибда огоҳлантириш ҳам берилган.

Давлат солиқ хизмати ходимлари тадбиркорга фурсатни бой бермай, ушбу ҳудуддан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш учун керакли маслаҳатларни бердилар.

- Давлат солиқ хизмати ходимлари менга эгалигимдаги бўш турган ер майдонидан самарали фодаланишни йўлга қўйишим зарурлигини акс ҳолда ортиқча чиқимга қолиб, солиқларни орттирилган ставкада тўлашимни тушунтиришди, - дейди “Автолен” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Элёр Эргашев. - Албатта режаларимиз бор. Эронлик инвесторлар билан ушбу ҳудудда ишлаб чиқариш объектини барпо этиш ва уни ишга туширишни кўзлаб турган эдик. Энди шу ишларни тезлаштирсам бундан ўзимга ҳам, давлатга наф тегарди.

Гап бўш турган ер майдонлари ҳақида борар экан, яширмаймиз кўплаб жойларда айрим фуқароларнинг якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ер майдонлари ҳам қаровсиз ҳолатда ётибди.

Наҳотки, улар қаровсиз ерларнинг уволи тутишидан чўчишмаса. Ҳолбуки, кексаларимиз “нимани хор қилсанг, ўшанга зор бўласан” деб бекорга айтишмаган.

 Айни вақтда вилоятимизнинг барча ҳудудларида ерга муносабат, ундан тўғри фойдаланишга бўлган эътибор ўзгарган.

Лекин бу ҳаракатлар ҳамма жойда ҳам бир хил эмас.

Бухоро шаҳрининг “Мохи-хосса” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида уч ярим мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Эътиборлиси, уларнинг аксарияти якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ер майдонларига эга.

Бу ердаги қулайликлар бошқа ҳудудларда деярли йўқ. Аммо мазкур аҳоли пунктидаги қаровсиз ерларни кўриб, фойдаланилмай турган ерларнинг уволи тутмайдими, деб юборгингиз келади.

Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг билдиришича, фуқаролар Бахтиёр Зарипов, Муяссар Салоҳиддинова ва Муборак Ҳамроеваларга 2009 йилда Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан  якка тартибда уй-жой қуриш учун ер берилган эди. Аммо шунча вақт ўтганига қарамай, бу ерда қурилиш ишлари амалга оширилмаган.

Ерга эгалик қилаётганларнинг эътиборсизлиги туфайли эса қаровсиз ерлар чиқиндихонага айланган.

- Ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги “Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ, якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ер участкасини берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга, қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан кейин бир ой мобайнида уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Бухоро шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига мурожаат қилишлари шарт эди, - дейди Бухоро вилояти ДСБ масъул ходими Наврўз Сайидов.

Маҳалладаги эски қабристон ҳудудида ўзбошимчалик билан иморат қуришни бошлаган фуқаро Ҳамро Намозовнинг ҳатти-ҳаракатларини ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Бизни ажаблантиргани наҳотки фуқаро Ҳамро Намозов ушбу ҳудуд уй-жой қуриш учун ажратилмаганлигини ҳамда бунга зарур рухсатномани олмасдан ёхуд шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини писанд қилмай тикланган уй-жойлар, иморатлар ва иншоотлар ўзбошимчалик билан қурилганлигини билмаса.

Начора, жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан иморат қуриш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.

Тадбир кунида давлат солиқ хизмати ходимлари мазкур ер участкалари эгалари ва маҳалла фуқаролар йиғини масъулларига ердан фойдаланиш тартиби ҳамда мол-мулк ва ер солиғини тўлаш тартиби тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг 38-моддасига мувофиқ, Давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 121-моддасига мувофиқ ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш ер солиғининг суммасига эквивалент миқдорда:

юридик шахсларга — тўрт баравари миқдорида;

жисмоний шахсларга — уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўрганишлар давомида давлат солиқ хизмати ходимлари жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер учаскалари ва кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни солиқ базасига киритдилар.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, ҳар бир шахс, ҳоҳ у оддий фуқаро бўлсин ёки тадбиркор ҳукуматимиз томонидан берилган имкониятдан фойдаланиб, эгалик қилиб келаётган уй жой ва бошқа иморат қуриш, шунингдек, мулкка эгалик қилишда ўзига хос меъёрий талаблар ва мажбуриятлари борлигини билиши шарт ва зарурдир.

Бунда юқорида таъкидлаганимиздек, ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат муҳофазасидадир.

Шундай экан, ўзимиз ва юртдошларимизнинг фаровон турмуши мол-мулк ва ер майдонларидан самарали фойдаланишимизга боғлиқ эканлигини унутмайлик.

Баҳодир Файзиев,
Бухоро вилояти ДСБ
Жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи.
Orqaga Chop Etish  451 |   11-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 87
  • Ko`rib chiqilmagan: 48
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

26-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation