Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Эл-юрт умиди”: янги имконият эшиклари очилмоқда!
“Эл-юрт умиди”: янги имконият эшиклари очилмоқда!

2018 йил 26 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланган эди.

Мақсад ва юклатилган вазифасига кўра, “Эл-юрт умиди” жамғармаси магистратура ва докторантура дастурлари бўйича танлов ўтказиш ва тайёргарликни ташкил қилиш, шунингдек, давлат тузилмаси, иқтисодиёт тармоқлари, таълим ва илмий муассасаларнинг истиқболли мутахассисларини ривожланган мамлакатлардаги илмий ва таълим муассасаларига малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишга юборади.

Жорий йилнинг 9 март санасида Бухоро вилоят ҳокимлигида мазкур жамғарма раиси Адхам Бекмуродов, вилоят ҳокимлиги масъуллари ҳамда тегишли ташкилот ва жамоат бирлашмалари раҳбарлари иштирокида ўтган учрашувда хорижий мамлакатларда бепул ўқиш ва амалиёт дастурлари ҳамда малака ошириш  тўғрисида сўз борди.

Савол – жавоб тарзида ўтказилган учрашувда таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳларининг истиқболли мутахассислари, шунингдек, педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш борасида жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маърузалар тингланди.

Тадбирда сўзга чиққан Адхам Бекмуродов, Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси билан сўнгги 3 йилда 5 мингта ёшларимиз ва мутаҳассисларимизни чет элда ўқишлари ва малака оширишларини ташкил этиш лозимлигини, барча харажатлар давлат бюджетидан сарфланишини эътироф этиб, бу сўнгги 22 йилда 2 минга яқинни ташкил этганини эътироф этди.

Orqaga Chop Etish  326 |   09-03-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 86
  • Ko`rib chiqilmagan: 47
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

18-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation