Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Юриш марафонига вилоят ҳокими бошчилик қилди
Юриш марафонига вилоят ҳокими бошчилик қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йилнинг 18 декабридаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 12 май  куни Бухоро шаҳрида “Мен соғлом турмуш тарафдориман” шиори остида юриш бўйича марафон ва “Бухоро” спорт мажмуасида оммавий бадантарбия ўтказилди. Марафонни вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқариб борди.

Шу куни эрталаб вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилот мутасаддилари ва ходимлари, таниқли эстрада хонандалари ва кино актёрлари, талабалар, умуман олганда, соғлом турмуш тарзини саломатлик асоси деб билган ҳамюртларимиз Бухоро нефть ва газ саноати коллежи ёнида жам бўлишди. Тадбирда бокс бўйича жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовнинг иштирок этгани спорт билан шуғулланиш барча учун аҳамиятли эканлигини исботлади. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ёш картингчиларнинг ҳам иштироки таъминланди.

Ўн минг нафарга яқин марафон қатнашчилари Бухоро нефть ва газ саноати коллежидан “Бухоро” спорт мажмуасига бўлган масофани босиб ўтишди. Мажмуада эса бадантарбия машқлари ўтказилди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев соғлом турмуш тарзининг аҳамияти хусусида сўз юритар экан, эндиликда бу каби тадбирларни кенг қамровда ва доимий тарзда  равишда ўтказиб турилишини таъкидлади.

Соғлом турмуш тарзининг муҳим шартларидан бири бўлган юриш ва бадантарбия тарғиботига ҳисса қўшиш, бу борада аҳоли қизиқишини оширишда барчани фаолликка чорлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоизи яшаётган экологик муҳитига, 15 фоизи ирсий омилларга, бор йўғи 10 фоизи тиббиётга боғлиқ экан. Демак, соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан холи, чиройли ва бахтли яшаш омилидир.

Orqaga Chop Etish  322 |   12-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 5 ta

navigation