Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Қоракўлда яна бир тикув цехи иш бошлади
Қоракўлда яна бир тикув цехи иш бошлади

Қоракўл туманидаги “Хўжалар” маҳалласи ҳудудида “Гуллар чеҳраси” масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан “Қоракўл чеварлари” тикув- трикотаж цехи фаолияти йўлга қўйилди.

 

Тадбиркор Гулчеҳра Шукурова ва “Бухоро пахта терминали” корхонаси ҳамкорлигида қўл урилган лойиҳага 2,5 млрд сўм маблағ сарфланди.  

- Маҳаллаларда кичик корхоналарнинг ташкил этилиши аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Масалан, ўтган йил туман марказида тадбиркор Гулчеҳра Шукурова ўз маблағи ҳисобидан 80 ўринга эга худди шундай тикув цехини очган эди. 120 ўринга эга ушбу цехда тумандаги кам таьминланган оила бекалари, уй-жойга муҳтож, ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди,-дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Саломат Комилова. - Замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган цехда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари, ташкилот, корхоналар учун махсус кийимлар тикиш билан бир қаторда аҳоли ва бозор талабидан келиб чикиб кенг ассортиментдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.  Шунингдек, ички бозор учун ҳам маҳсулот етказиб берилади.

Куни кеча цехнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов, Республика Бош прокурори О.Муродов, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев, секторлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати

Orqaga Chop Etish  281 |   15-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation