Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари рағбатлантирилди!
Профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари рағбатлантирилди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори жамоат хавфсизлигини  таъминлаш тизимини такомиллаштиришда нафақат мутасадди ташкилотлар, балки кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш жараёнини янги босқичга олиб чиқди.

Яқинда Бухоро шаҳридаги Ёшлар Марказида илк маротаба ташкил этилган профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва фаолларини рағбатлантиришга бағишланган тадбир моҳиятан мазкур жараённинг мантиқий давоми бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ўктам Барноев вилоятда жиноятлардан ҳоли ҳудудлар сонини мунтазам ошириб бориш, ижтимоий-маиший тусдаги жиноятлар содир этилишига чек қўйиш, бу жараёнда фуқаролар иштирокини янада оширилиш лозимлигини, шунингдек мазкур жараёнга бефарқ бўлмаган масъулларни рағбатлантириш ишлари доимий йўлга қўйилишини таъкидлади.

Шундан сўнг январь ва февраль ойларида жиноятчилик содир бўлмаган маҳаллаларнинг 111 нафар ички ишлар профилактика инспекторлари, 57 нафар маҳалла раислари, 18 нафар хотин-қизлар қўмиталари мутахассислари ҳамда  29 нафар “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг фаол аъзоларига вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузурида ташкил этилган жамоат хавфсизлигини таъминлашни рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан пул мукофотлари топширилди.

PS: Жорий йилнинг январь ва февраль ойларида вилоятдаги 497 та маҳаллада олдини олиш мумкин бўлган жиноят содир этилмади.

Orqaga Chop Etish  245 |   13-03-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 85
  • Ko`rib chiqilmagan: 46
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-05-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation