Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухородаги ёшлар имтиёзли кредитлар ҳисобига тадбиркорликни йўлга қўйган маҳалладошларидан ўрнак олмоқдалар
Бухородаги ёшлар имтиёзли кредитлар ҳисобига тадбиркорликни йўлга қўйган маҳалладошларидан ўрнак олмоқдалар

Шу кунларда 4-сектор ишчи гуруҳи қишлоқ аҳолисини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида ўзига хос услубда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширмоқдалар.

Давлат солиқ хизмати органлари, тижорат банклари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимларидан таркиб топган ушбу ишчи гуруҳи хонадон эгалари ва уларнинг фарзандларини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадидаги тушунтириш ишларини айнан имтиёзли микрокредитлар ҳисобига тадбиркорликни йўлга қўйган маҳалладошларининг уйларида олиб бормоқдалар.

Куни кеча Бухоро шаҳри ва Когон туманидаги маҳаллаларда ўтказилган ана шундай учрашувлар сайлга айланиб кетди.

-  Ҳовлимиздаги томорқада имтиёзли кредит ҳисобига иссиқхона ташкил қилганимизга ҳали кўп бўлгани йўқ, - дейди Бухоро шаҳридаги “Отбозор” маҳалла фуқаролар йиғини “Калтаробод” қишлоғида истиқомат қилиб келаётган Бешим ака Ҳақкашев. - Эрта баҳорда фарзандларим билан 7 сотихли иссиқхонада помидор кўчатларини ўтқазган эдик. Айни пайтда кўчатларимиз баравж ривожланиб, ҳосилга ҳам кирган. Ниятимиз шу мавсумда иссиқхонамиздан 50 миллион сўм даромад кўриш.

Бешим ака хонадонига келган аёлларга помидорни парваришлаш технологияси, уни вақтида суғориш, ўғитлаш борасидаги тажрибалари ҳақида гапириб берди.

 

Дилноза Ҳамроева

кунига тикувчиликдан 100 минг сўм даромад топяпти

“Отбозор” маҳалласи ёшларидан бири Дилноза Ҳамроева ҳам тижорат банкининг 8 фоизли имтиёзли кредит маблағи ёрдамида тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлардан. Шу боис, кўпчилик унинг ҳам бу борадаги дастлабки қадамлари билан қизиқишди.

Ишчи гуруҳи аъзолари йиғилганларга ушбу тадбиркор мисолида имтиёзли кредит маблағларини олиб, уларга оилавий бизнесларини йўлга қўйишларида ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бундан илҳомланган фуқаролар ўзларининг имкониятларидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун шу ернинг ўзида керакли ҳужжатларни расмийлаштиришни бошлаб юбордилар.

Учрашув шу ерлик Мансуржон Жўраев учун эсда қоларли воқеликка айланди, десак, муболаға бўлмайди. Тўғрироғи, у ўзи ўйлаб юрган бир неча йиллик режасини амалга ошириш имкониятини қўлга киритди.

 - Ишчи гуруҳи менга 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағини олиб, уйда туяқушчилик фаолиятини йўлга қўйишим учун керакли ҳужжатларни расмийлаштириб бердилар, - дейди Мансур Жўраев. – Мени қувонтиргани,
4-сектор масъул ходимлари ортиқча расмиятчиликни йиғиштириб қўйиб, шу куннинг ўзида Африка туяқушларини парваришлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётган таъминотчи корхонасига мени олиб бордилар ҳамда
10 дона туяқуш жўжалари ва унинг озуқасини арзон нархларда харид қилиб бердилар. 

Когон туманидаги “Ҳукуматобод” қишлоғи аҳолиси билан ушбу ҳудудда яшовчи Сайфиддин Ҳожиевнинг хонадонидаги учрашув ҳам самарали бўлди.

Дастлаб йиғилганлар Сайфиддин Ҳожиевнинг хонадонидаги томорқани кўздан кечирдилар. Айтиш жоизки, мазкур хонадондаги иссиқхона ҳам хонадон эгаларига таъминотчи корхоналар томонидан қуриб берилганидан сўнг, керакли ҳужжатлар ортиқча оворагарчиликларсиз маҳалланинг ўзида расмийлаштирилган. 

- Оила аъзоларимиз билан ушбу томорқада қад ростлаган иссиқхонада помидор кўчатларини парваришлаяпмиз, - дейди Сайфиддин Ҳожиев.
- 2 ойдан зиёд вақт давомида бизнинг бу борадаги тажрибаларимиз анчагина ортди. Тўғриси, давлатимизнинг аҳолига бундай ғамхўрликларини тагида катта маъно ётибди. Негаки, ушбу молиявий кўмак орқали ҳар бир оилада тадбиркорлик йўлга қўйилса, турмушимиз бундан ҳам яхши бўлади.

 

Иштиёқи бор ҳар қандай ёшга

тадбиркорлик учун шарт-шароит яратиб берилади

Таъкидлаш лозим, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури асосида имтиёзли кредитлар олиш юзасидан олиб борилаётган тарғибот ишлари “Ҳукуматобод” қишлоғидаги 2 нафар ёшнинг ҳам тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга туртки бўлди.

- Қишлоғимизда гўзаллик салони йўқлигини ҳисобга олиб, мазкур йўналишда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилдик. Шу боис тадбирда иштирок этаётган сектор раҳбариятига мурожаат билан юзландим, - дейди Мухлиса Хасанова. – Тўғриси, ташаббусим зудлик билан амалга ошади, деб ҳеч ўйламагандим. Қизиғи, шу ернинг ўзида менга имтиёзли кредит олишим учун барча ҳужжатлар расмийлаштириб берилди. Энди таъминотчи корхона менга гўзаллик салони учун керакли жиҳозларни етказиб берса бўлди.

Муҳаммадали Саъдуллаев эса паррандачилик тармоғи ёнига иссиқхона ташкил қилишни режалаштирди.   

Ушбу тадбирда мазкур қишлоқ ёшларидан яна бири Шаҳло Субхонованинг ҳам омади юришди. У 4-сектор масъулларига ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилди ва тасодифни қарангки, унга “Ҳукуматобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги бўш иш ўрни таклифи маъқул бўлди.   

Бугун ҳаётнинг ўзи ҳар биримиздан ишбилармоклик, тадбиркорлик қилиб даромад топиш, тадбиркорлик қилганда ҳам тасодифлар эмас, ақл ва уддабуронлик билан иш юритишни тақозо этмоқда. Қувонарлиси, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури фуқароларимизнинг ана шундай ташаббуслари ва мақсадларини рўёбга чиқаришда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтамоқда.

Шу ўринда муҳим факт. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида иш билан банд бўлмаган фуқароларга оилавий тадбиркорлик учун қарийб 58 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Ушбу маблағлар биринчи навбатда кам таъминланган аҳоли қатламларини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, тикувчилик, касаначилик, қандолатчилик, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, турли маиший хизмат кўрсатиш каби йўналишларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

Баҳодир Файзиев,
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи
Orqaga Chop Etish  253 |   11-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation