Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Мутал Бурҳоновнинг мемориал ёдгорлиги янгиланди
Мутал Бурҳоновнинг мемориал ёдгорлиги янгиланди

Ҳар сафар давлатимиз раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифи чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида ёки йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда энг баланд шоҳсупага кўтарилган пайтида миллий мадҳиямиз янграйди. Юксак ватанпарварлик туйғусини мужассам этган мадҳиямиз бугун таълим масканларида ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат руҳида камол топишига хизмат қилмоқда. Энди ҳарф таний бошлаган жажжи фарзандларимиз миллатимизнинг бош қўшиғини куйлай бошлаганида севинчдан ҳаяжонга тушамиз. Шунда кўнглимиз тоғдек кўтарилади. Мадҳиямизнинг муаззам садолари юрак-юрагимизга кириб боради, гўё. Чунончи, Ватанимиз мадҳияси ҳам унинг ўзи каби азиз ва муқаддасдир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2016 йилда юртимизда мадҳиямиз мусиқаси муаллифи —Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланди. Бухоро шаҳрининг Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси 182/1-уйда миллий мусиқа санъатимизнинг буюк намояндаси шарафига уй-музейи очилди. 9-май-Хотира ва қадрлаш куни олдидан вилоят ҳокимлиги томонидан бу борада яна бир хайрли ишга қўл урилди. Бухоро шаҳридаги “Ҳазрати Имом” (“Имом Ҳожатбарор”) қабристонида мангу қўним топган Мутал Бурҳонов хотирасига ўрнатилган мемориал ёдгорлик жуда қисқа муддатда янгиланди. Қабр атрофи ободонлаштирилди. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ўктам Барноев қадамжога ташриф буюриб, ўзининг бетакрор истеъдоди ва ўлмас мусиқий дурдоналари билан ўзбек миллий маданияти равнақига улкан ҳисса қўшган Мутал Бурҳонов қабрини зиёрат қилди. Унинг пойига гуллар қўйди.

Зиёрат чоғида вилоят раҳбари бухоролик маданият ва санъат намояндалари номини абадийлаштириш йўналишидаги ишларни давом эттириш, улар хотирасига бағишланган йирик анжуманларни ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди. Кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган тадбирда ўзбек композиторлик мактаби асосчилари қаторидан муносиб ўрин олган, биринчи ўзбек хор жўрлиги асарлари муаллифи Мутал Бурҳонов хотирасига қуръон тиловат қилинди. Мамлакатимиз тинчлиги осойишталиги, муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар барқарор ва бардавом бўлишлигини тилаб қўллар дуога очилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати

Orqaga Chop Etish  178 |   09-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 87
  • Ko`rib chiqilmagan: 48
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

26-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 4 ta

navigation