Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  «Бухоро тажрибаси» самара бера бошлади
«Бухоро тажрибаси» самара бера бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  жорий йил 29-30 март кунлари вилоятга ташрифи чоғида «Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Бухоро тажрибасини жорий  этиш» юзасидан топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 24-апрелда вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Унга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди. Ҳозирда бу бўйича вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Эътиборлиси, «Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Бухоро тажрибаси» бўйича амалга оширилаётган ишлар  ўз самарасини бера бошлади.

Жумладан,

* 1000 нафардан ортиқ норасмий шуғулланаётган фуқаролар тегишли тартибда жавобгарликка тортилмасдан ва уларнинг мол-мулки мусодара этилмасдан ўрнатилган тартибда профилактика ишларини амалга ошириш орқали давлат рўйхатидан ўтказилди.

* 1300 га яқин фаолият юритмаётган ва кам қувват билан ишлаётган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ҳар бири билан индивидуал суҳбатлар ва учрашувлар ўтказилган ҳолда фаолият юритмаслик сабаблари таҳлиллар асосида аниқланди.

Натижада:

* 1100 дан ортиқ фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланди.

* 1700 га яқин кам қувват билан ишлаётган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ҳажми ортди.

* 4500 дан ортиқ ишсиз юрган, касб-ҳунар коллежи ва олий таълим муассасалари битирувчилари туризм соҳасига жалб этилиб, уларнинг стартап-ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишга яқиндан кўмаклашилди.

* 600 нафардан ортиқ ортиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга бизнес фаолиятларини йўлга қўйиш, бу борада солиқ қонунчилигида берилган имтиёзлар, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, имтиёз берилган соҳалар, фаолиятни ташкил қилиш асослари, рўйхатдан ўтиш тартиб-таомили тўғрисида тушунтиришлар берилди.

* 1200 дан ортиқ бўш турган объектлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг мақсадсиз фойдаланилаётган 11 таси ҳунарманд ва тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш учун ажратиб берилди.

* 1 та бўш турган бино хорижий сармоя киритиш истагини билдирган инвесторга ажратиб берилди.

* 2500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиши ва уларга амалий ёрдам натижасида (ер, кредит, бино ажратилиши ва ҳоказо), уларнинг сони 865 га ҳамда янги иш ўринлари сони 1470 тага кўпайди.

* 13 нафар тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал ва Халқ кабулхоналарига қилган мурожаатларида кўрсатиб ўтилган  муаммоларининг 8 таси ҳал этилди.

* 100 000 нафардан ортиқ тадбиркорлик истагидаги фуқароларга ҳамда фаолиятини кегайтирмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан 15 млрд. 576 млн. сўм миқдорида кредитлар маблағлари ажратилди.

 «Инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» тамойили асосида ўтказилаётган бу каби тадбирлар давом этмоқда.
 

Баҳодир Файзиев

Orqaga Chop Etish  55 |   13-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 85
  • Ko`rib chiqilmagan: 46
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-05-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 4 ta

navigation