Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Тезкор штаб”: У хотин-қизлар муаммоларини ҳал этади
“Тезкор штаб”: У хотин-қизлар муаммоларини ҳал этади

Президентимизнинг жорий йил 29-30 март кунлари ташрифи чоғида бугунги кунда Бухоро вилоятида 35 мингдан зиёд аёллар иш билан таъминланмагани, хотин-қизлар жиноятчилиги сақланиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари бу ҳолат миллий менталитетимизга ётлиги, буюк тарих ва юксак салоҳиятга эга бўлган Бухорога мутлақо ярашмаслигини таъкидлади. - Жорий йил охиригача аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, иш билан таъминлаш, жиноятчилик содир этмаслиги учун зарур чораларни кўриб, Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан боғлиқ барча масалалар бўйича энг намунали ҳудудга айлантиришимиз керак, - деган эди Шавкат Мирзиёев.

Бунинг учун Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, маҳалла ва ички ишлар органлари биргаликда ишлаши, ҳар бир аёл билан суҳбатлашиб, муаммолари бўлса, керакли ёрдам бериши зарурлиги айтилганди. Шундан келиб чиқиб, вилоятда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида ўрнатилган механизмларнинг самарали иш беришини таъминлаш бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмаларининг  масъулиятини ошириш мақсадида  хотин-қизлар қўмитаси ва ички ишлар бошқармасининг қўшма қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ мутасадди ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарларидан иборат “Тезкор штаб” ташкил этилди. Ҳозирда “Тезкор штаб” томонидан ички ишлар органлари, шунингдек, соғлиқни сақлаш идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳисобида турган хотин-қизлар тўғрисида 17 тоифадаги маълумотлар жамланиб, уларда аниқланган муаммоларни мутасадди ташкилотлар билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Штаб вакилларининг асосий вазифалари хотин-қизларни ва оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, жазони  ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларни ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви, тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш, оилавий муаммолар ва турмушида зўравонликка дуч келган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати

Orqaga Chop Etish  120 |   10-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 87
  • Ko`rib chiqilmagan: 48
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

26-06-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 9 ta

navigation