Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Фермерлар билан юзма-юз мулоқот
Фермерлар билан юзма-юз мулоқот

Шофиркон туманида 2019 йилги пахта ҳосили учун муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, хусусан, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, культиваторларни “отряд” усулида ишлатиш, механизатор уйларини намунали ташкил этиш, меҳнаткашларга шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқариб борган йиғилишда секторлар раҳбарлари, аграр соҳага алоқадор вилоят ташкилотлари мутасаддилари ва фермерлар иштирок этишди.

Маълум бўлишича, жорий деҳқончилик йилида шофирконлик пахтакорлар салкам 10 минг 500 гектар майдонга барака уруғи қадашган. Айни кунда аксарият майдонларда кўчатлар тўлиқ униб чиққан. Вилоят раҳбари далаларда тўлик гектарлар ҳосил қилинган бўлсада, бу йил ғўза парвариши билан боғлик тадбирлар ҳар йилгидан 15 -20 кунга орқада қолаётганига эътибор қаратиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш учун таъминот масалаларида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига, бепарволик, ўзибўларчиликка йўл қўйган мутасадди ва фермерларга қатъий чора кўрилишига алоҳида урғу берди.

Туман фермерлари томонидан ғўза парвариши, хусусан, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, кўчатларни баргидан озиқлантириш, далаларни бегона ўтдан тозалаш масалаларида бепарволикка йўл қўйилаётганини, мавжуд 240 та чопиқ тракторлари ва 60 та махсус пуркагич мосламалари кучидан тўлик фойдаланилмаётганини, ҳудудда механизатор уйларини ташкил этиш, чопиқ тракторларини отряд усулида ишлатиш, механизаторларга иш ҳаққи тўлаб бориш тизимининг тўғри йўлга қўйилмагани иш унумига салбий таъсир кўрсатаётганини айтиб ўтди. - Ушбу долзарб паллада, энг аввало, ниҳолларни сифатли чопиқдан чиқариб, кўчатнинг тагини юмшатишга, бегона ўтлардан тозалаб, ердаги мавжуд озуқаларнинг фаол ўзлаштирилишига шароит яратсак, ғўза кўнгилдагидек ўсади. Шунинг учун ғўза парваришида ҳар бир агротехник тадбирни белгиланган муддатларда ўтказиш, ғўза майдонларини культивация, чопиқ ва ўтоқ қилиш, азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш баробарида механизатор ва ишчилар учун далада барча шарт-шароитларни яратиш энг муҳим масалалардан саналади. Бу борада ҳокимликлар, қишлоқ хўжалик бўлимлари ҳамда фермерлар, аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари кенгашларининг ҳамкорликдаги фаолиятини кучайтириш зарур,-деди Ўктам Барноев.

Ишчи гуруҳи аъзоларининг таъкидлашича, тумандаги “Жўйнав”, “Саврак” ва бошқа бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинидаги фермерлар бу йилги ҳолатни тўғри англаб етишаётгани йўқ. Ёғингарчиликлар оқибатида намликнинг меъёридан ортиши, экин ерларининг зичлашиши оқибатида кўчатларнинг илдиз қисмига ҳарорат етиб бормайди. Натижада экинларнинг ривожланиши секинлашади.

Қайд этиш лозимки, дехқончиликда агротехник тадбирларни ўтказиш муддатлари кўп жиҳатдан табиий шарт – шароитларга боғлиқ. Жорий йил баҳор фаслининг серёғин келиши эса ғўза қатор ораларига зудлик билан ишлов беришни талаб этмоқда. Аграр соҳа мутахассислари бугун асосий эътиборни айнан шу тадбирга қаратишган. Ғўза парвариши билан боғлиқ тадбирларнинг бориши ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган  бу каби учрашув ва мулоқотлар вилоятнинг бошқа туманларида давом этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати 
Orqaga Chop Etish  81 |   15-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 85
  • Ko`rib chiqilmagan: 46
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-05-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation