Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Қовун сайли” ғолиблари аниқланди
“Қовун сайли” ғолиблари аниқланди

Мамлакатимиз Мустақиллигининг қутлуғ 28 йиллиги муносабати билан қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида 23-бор ўтказилган анъанавий “Қовун сайли” байрами миришкор деҳқонлар, полизкор фермерлар, томорқа ер эгаларининг ҳақиқий маҳорат намойишига айланди. Кўп минг йиллик тарихга эга қадимий воҳамизда асрлар оша шаклланган деҳқончилик маданияти, хусусан, полизкорлик мактаби анъаналари 1996 йилдан буён катта уюшқоқлик билан ташкил этиб келинаётган “Қовун сайли”ни “Кўкча”, “Амири”, “Новвоти”, “Бўрикалла”, “Кампирчопон”, “Даҳбеди”, “Шерози”, “Тошлоқи”, “Гулоби”, “Баргинай” каби ўттизга яқин бир-биридан хушхўр нав билан бойитди ва оммалаштирди. Бу сайлда вилоятнинг барча туманидан келган 235 та фермер хўжалиги томонидан танти деҳқонларимиз меҳнати маҳсули - 2125 тонна қовун—тарвуз шаҳарликлар дастурхонига тортиқ қилинди. Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор маркази “Абу Али ибн Сино” номидаги фавворалар хиёбонида бўлиб ўтган беш кунлик “Қовун сайли” нафақат шаҳарликлар, меҳмонлар ва чет элдан ташриф буюрган сайёҳларни ҳам бефарқ қолдирмади.

-Марказий Осиё, айниқса, меҳмондўст ўзбеклар, улар тарихи ҳақида кўп ўқиганим боис оилам билан юртингизга келишга қарор қилганман, дейди Германия Федератив Республикасидан ташриф буюрган сайёҳ Жонн Крюгер. -Самарқанд шаҳрини зиёрат қилиб бўлгач, Бухорога келдик ва айнан “Қовун сайли” байрами устидан чиқдик. Биласизми, серқуёш ўлканинг тафти таъми тилни ёрадиган қовунларига ўтган, десам, хато эмас.

Эътиборлиси, “Қовун сайли” ҳақиқий байрам тусини олди. Унда қатнашган ҳар бир туман учун алоҳида майдон, жой ҳозирланиб, ўша ҳудуд фольклор-этнографик ансамбллари дилтортар куй-қўшиқлари, концерт репертуари билан йиғилганлар кўнглини хушлади.

Сайл ташкилотчилари-ташкилий қўмита томонидан кўрик-танловнинг ҳар бир куни алоҳида баҳолаб борилди. Тадбирнинг тантанали ёпилиш маросимида вилоят мутасаддилари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари жам бўлдилар.

Сайлда алоҳида ўрнак кўрсатган деҳқон-миришкорлар рағбатлантирилдилар. “Энг фидойи қовунчи деҳқон” номинациясида Қоракўл туманидаги “Жўрабобо” фермер хўжалиги раҳбари Муҳаммад Жўраев, “Энг ёш деҳқон” номинациясида Жондор туманидаги “Чиннихоним замини” фермер хўжалиги раҳбари Шермуҳаммад Ражабовлар ғолиб деб топилиб, иккинчи даражали диплом ва замонавий музлаткич билан тақдирландилар.

“Энг кўп шогирд тайёрлаган уста деҳқон” номинациясида Вобкент туманидаги “Худойберди Қодир” фермер хўжалиги раҳбари Қодир Худойбердиев, “Энг яхши қовун турларини эккан фермер” номинациясида Қоровулбозор туманидан “Назир Дилшод” фермер хўжалиги раҳбари Нодир Воҳидов, “Энг кўп иш ўрни ташкил қилган фермер” номинациясида эса Бухоро туманидаги “Ойбек” фермер хўжалиги раҳбари Саноқул Набиевлар ғолиб деб топилди. Уларга учинчи даражали диплом ва замонавий рангли телевизор топширилди.

Якунда “Қовун сайли”нинг бу йилги мутлақ ғолиблигига Пешкў туманидаги “Баҳор баракаси” фермер хўжалиги раҳбари Шерали Умаров муносиб кўрилди. Унга ва юқори даражадаги ташкилотчилик қобилияти—намунавий павильон тайёрлагани боис Когон тумани жамоасига мукофот тарзида “Лочин” юк ташиш мотоцикллари топширилди.

Бундан ташқари, “Қовун сайли”нинг оммавийлигини оширишда қўшган ҳиссаси учун Олот туманидаги “Кўмакбобо”, Ромитан туманидаги “Нурмат Нусрат Нурфайз”, Ғиждувон туманидаги “Калон Мажид”, Шофиркон туманидаги “Ўктам Қосимович даласи”, Бухоро шаҳридаги “Эржегарден” фермер хўжаликлари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати

Orqaga Chop Etish  180 |   24-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation