Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухородаги Ҳазрати Имом қабристонида 1700 та майитсиз қабр борлиги аниқланди (фото)
Бухородаги Ҳазрати Имом қабристонида 1700 та майитсиз қабр борлиги аниқланди (фото)

Бухородаги Ҳазрати Имом қабристонида 18 мингга яқин қабр бўлиб, 1700 таси майитсиз эканлиги, яъни ўлимидан олдин «эгаллаб» олингани аниқланди. Бу ҳақда Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бафо Нарзуллаев маълум қилди.

Жорий йил 22 июль куни Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияни кенгаш раиси, вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқарди. Бунда 2019 йилнинг иккинчи чорагида олиб борилган ишлар қаторида ечимини кутаётган масалалар хусусида ҳам сўз борди.

Маълумки, Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Бухоро 2020 йилдаги ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Бухорода кенг кўламли қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шу жараёнда Ҳазрати Имом мақбараси номини олган қадамжо — Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий қабристонидаги оғриқли ҳолат вилоят раҳбари эътиборини тортди ва бу масалани Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида кўтарди.

Журналист Лайло Ҳайитова ушбу масала юзасидан қабристонда бўлиб, мавжуд ҳолат билан танишди.

Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий қабристони эски шаҳарнинг қадимий деворларидан шимоли-ғарбда, мозор эса янги қурилган мақбаранинг шимоли-шарқида жойлашган.

Қабристонда ўтганлар хотирасига қабр тоши қўйиш дабдабага айланиб улгурганини англаш мушкул бўлмади. Тупроқ остидаги майит устига оғир тошлар қўйилгани етмагандек, гўр усти айвонлар билан ўралган. Ҳайкаллар қилинган, бюстлар ўрнатилган.

Кимўзарга қабрни чиройли қилишга ўчлик қабристонни ҳашаматли мармартош шаҳарга айлантирган. Қабристонда 1700 га яқин майитсиз қабр 2 қаватли қилиб қуриб, «безатиб» қўйилган.

— 17 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий қабристони қабрлари хатловдан ўтказилди. 18 мингга яқин қабр борлиги, шундан 8-10 фоизи, аниқроғи, 1700 та қабр эса майитсиз эканлиги аниқланди. Тўғри, кейинги йилларда қабристон манзилида сизот сувлари баландлашмоқда. Бу ўз-ўзидан лаҳад қазишда қийинчилик туғдиради. Шу сабабли одамлар яқинлари кўмилган қабрлар ёнидан «эгасиз» сағаналар тайёрлаб қўя бошлаган. Қабр ери бепул берилган. Вафот этгандан кейингина гўрков учун хизмат ҳақи тўланади. Ўзбекча лаҳад қазиш учун 160 минг, ўрисча лаҳад учун 120 минг сўм ва болалар учун лаҳадга 20 минг сўм атрофида тўлов ундирилади,— дейди Бафо Нарзуллаев.

Исмини ошкор қилишни истамаган вакиллардан бирининг айтишича, бу майитсиз қабрлар вилоятнинг қатор собиқ маҳаллий раҳбарлари томонидан ҳали вафот этмаган қариндош-уруғлари учун олдиндан «эгаллаб» олинган.

— Майитсиз қабрларнинг эгасини аниқлаш бўйича Бухоро шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейди жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Зокир Ҳидоятов.

Журналист тирик инсоннинг ўлимдан олдин қабрга эгалик қилиши ёки қабрни олдиндан сотиш амали нечоғли тўғри-нотўғрилиги ҳақида вилоят бош имом-хатиби Жобир Элов билан суҳбатлашди.

— Дастлаб қабристонга номлари қўйилган зот ҳақида икки оғиз. Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий халқ тилида Ҳожатбарор номи билан ҳам машҳур бўлган. Бухоро фақиҳларининг, Имом ал-Бухорийнинг устозлари ҳам. Ислом динимизда, урф-одатимиз, миллийлигимизда қабрни сотиш бирор жойда келтирилмаган. Қабр сотилишига ақл бовар қилмаган, ҳатто. Шариатимизда осмондан ёғиладиган қор ёки ёмғир туфайли агар қабр устига биттагина майса униб, бир кун кўкариб турса ҳам, Оллоҳ таоло шу кўкарган майса туфайли ўша майитнинг гуноҳидан кечган экан. Лекин бугунги кунда кенг ва катта жойлар ҳали қавмларининг ўлимидан олдин «эгаллаб» олингани етмагандек, мавжуд қабрлар устига айвон қилингани жуда оғриқли ҳолат. Бунга фақат исрофгарчилик ва ҳатто, ўлимдан кейин ҳам ҳашаматга берилишнинг ёмон иллати сифатида қараш мумкин.

Қабрлар устига қора мармар ва гранитларнинг қўйилиши билаъкс майитлар устига юк азобини ағдариш билан баробар. Атрофимизда ёрдамга муҳтож, уйининг томини ёпмаган, ҳовли-жойи таъмирталаб қанчадан қанча камомадли кимсалар бор. Қўлдан келгунча тирикларга ёрдам қилиш майит устига оғир тош ағдариб қўйишдан минг карра хайрлидир. Қабр кимлар учун олиб қўйилади? Ўлим тўшагида ётган кекса одам, ўлими яқин бўлган оғир бемор учун фақатгина битта жойни олиши мумкин. Икки-уч ёки ундан ортиқ эмас. Бу ўлимдан кейин ҳам ўзини ўзгалардан устун қўйиш ва манманликнинг ифодаси, холос,— деди бош имом-хатиб.

Айни кунда Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий қабристонида кенг миқёсда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган. 1000 нафардан ошиқ меҳнат кучи жалб этилган. Қабрлар атрофига 1,5х2 метрдан зиёд қилиб ўрнатилган темир панжаралар 60 сантиметрдан ортиқ бўлмаган шаклга келтирилмоқда.

Чиқиндилардан, бегона ўтлардан тозаланган, 20 машинага яқин чиқинди чиқарилган. Йўлакларга оқтошлар ётқизилиб, ўтганлар хотирасига тиловат ўқиш учун ўриндиқ ва соябонлар ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, эски деворлар қайта тикланиб, қабристон атрофидаги йўлларга асфалт ётқизилмоқда.

Маълумот учун, Ҳазрати Имом қабристони 1000 йилдан ортиқ вақтдан бери фойдаланиб келинади.

Orqaga Chop Etish  112 |   23-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-08-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation