Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Бухорода 144 нафар ўқувчи 11-синфни олтин, 151 нафари кумуш медаль билан битирди
Бухорода 144 нафар ўқувчи 11-синфни олтин, 151 нафари кумуш медаль билан битирди

Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчиларга олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, мактаб ва мактаб-интернатлар директорлари, ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ўктам Барноев мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётганини, жумладан, мактабгача таълимнинг замонавий тизими, 11 йиллик умумий ўрта таълим қайта жорий қилинганини, шу асосда таълим муассасалари моддий-техник базаси такомиллаштирилаётганини мамнуният билан эътироф этди. Битирувчиларга аъло билими, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун бериладиган олтин ва кумуш медаллар ёшларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Жорий ўқув йилида вилоятдаги 528 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 16 минг 950 нафар йигит-қиз муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олди. Битирувчиларнинг 144 нафари олтин ва 151 нафари кумуш медалга сазовор бўлди.

Тадбирда уларга олтин ва кумуш медаллар, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати 

Orqaga Chop Etish  209 |   19-06-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-08-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation