Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Шифокорлар бадантарбия машғулотларида
Шифокорлар бадантарбия машғулотларида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, шунингдек,  2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламини жисмоний тарбия, хусусан, оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида вилоятимизда жойлашган барча тиббиёт муассасалари ходимлари иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилиб борилмоқда.

-Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт, шахсий гигиенага амал қилиш, чиниқиш ҳамда турли зарарли одатлардан воз кечиш ҳал қилувчи рол ўйнайди, – дейди соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ихтиёр Абдулхаков. – Ушбу жиҳатларга риоя қилсак, кўплаб хавфли хасталиклар, жумладан, миокард инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкологик касалликларнинг олдини олган бўламиз. Жисмоний фаол инсоннинг дунёқараши ва фикрлаши ҳам соғлом, меҳнатида эса унум бўлади. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, жумладан, оммавий спортни кенг тарғиб қилиш соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ҳам устувор вазифасидир.

Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуасида ташкил этилган навбатдаги ана шундай машғулотларда соғлиқни сақлаш бошқармаси аппарати ходимлари, даволаш муассасалари, оилавий поликлиникалар шифокорлари ҳамда ҳудуддаги “Наршахий” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди.

Замонавий тиббиёт кам ҳаракатлилик саломатлик даражасининг пасайиши, ички аъзолар фаолиятининг бузилиши, ишлаш қобилиятининг сусайишига сабаб бўлишини аниқлаган. Табиблар ҳам кишини хушсизлантирувчи ва соғлиғига шикаст етказувчи нарса узоқ вақт жисмоний ҳаракат қилмасликдир, дея таъкидлаб кетган. Бу гапларнинг қанчалик ҳақлигини оммавий бадантарбия иштирокчилари ич-ичларидан ҳис этган бўлсалар, ажаб эмас.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати

Orqaga Chop Etish  66 |   14-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 85
  • Ko`rib chiqilmagan: 46
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-05-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 6 ta

navigation