Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Хожа Али Ромитаний зиёратгоҳида меҳмонхона ишга тушди
Хожа Али Ромитаний зиёратгоҳида меҳмонхона ишга тушди

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига расмий ташрифи чоғида Ислом оламининг кўҳна кентда қўним топган етук алломалари-Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф ар Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Бобойи Самосий, Сайид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуаларини ўз ичига олган “Етти Пир” яхлит зиёратгоҳини замон талабларига мос реконструкция қилиш, муқаддас қадамжоларни бир-бири билан боғловчи янги сайёҳлик йўналишини очиш, ҳудудда сайёҳликни ривожлантиришга доир кўрсатмалар берган эди. Ана шу таклиф ва ташаббусга жавобан “Етти Пир” мажмуига кирган ҳар бир зиёратгоҳда мутлақо янги андозадаги таъмирлаш, бунёдкорлик ишлари авж олдирилди. Жумладан, ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилиб, чегараси алоҳида ўраб олиниб, масжид, музей, намозхонлар учун таҳоратхона, диний-маърифий мавзулардаги китоблар расталари, чойхона ва автомобиллар турар жойлари ҳозирланмоқда. Қадамжоларга ташриф буюрадиган зиёратчилар учун барча шарт-шароитни яратишга эътибор қаратилмоқда.

Қолаверса, ҳар бир зиёратгоҳ жойлашган ҳудудда замон талабига жавоб берадиган меҳмонхоналар барпо этила бошланди. Бир-бирини такрорламайдиган дизайнга эга ушбу меҳмонхоналар замонавий мебель, ахборот коммуникацион технологиялари билан жиҳозланмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, вилоятимизнинг Шофиркон, Вобкент, Когон туманларида ҳар бири 50-60 ўринли замонавий меҳмонхоналар фойдаланишга топширилди. “Қўрғон”-“Етти Пир” мажмуига кирган зиёрат йўналишида-Ромитан тумани, “Азизон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, аниқроғи, Хожа Али Ромитаний қадамжоси ёнида қад ростлаган навбатдаги шинам ва замонавий меҳмонхонадир. Умумий қиймати 5 миллиард сўмга баҳоланган икки қаватли, 40 ўринли бу иншоот қурилиши хусусий тадбиркор Зафарбек Алимбеков ва унинг пудратчи корхонаси томонидан барпо қилинди.

Меҳмонхонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳамда туман мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари, зиёратчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Маросимда сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев Президентимиз раҳнамолигида халқ хўжалигининг ҳар жабҳасида, жумладан, бой маданий ёдгорликларимизни асраб-авайлаш, Ислом дини равнақига муносиб ҳисса қўшган намоёндаларимиз хотирасига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром, чунончи, “Етти Пир” зиёратгоҳларида олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорликлар, бу йўналишда алоҳида туризм индустриясини йўлга қўйишда ишлаб чиқилган лойиҳалар хусусида алоҳида тўхталди.

Шундан сўнг алвон лента кесилиб, тадбир иштирокчилари меҳмонхона ва унда зиёратчилар учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш лозимки, меҳмонхонада хорижий ва маҳаллий сайёҳларга сифатли ва замонавий хизмати кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган. Замонавий лойиҳа асосида қурилган меҳмонхонада 2-3 кишилик ва оилавий яшашга мўлжалланган хоналар бор.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати
Orqaga Chop Etish  82 |   24-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-08-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation