Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Murojaatlarni ko'rib chiqishda qonun ustuvorligi.
Murojaatlarni ko'rib chiqishda qonun ustuvorligi.

Маълумки, бу дунёда одамларнинг дарду ташвиши билан яшаш — инсоний фазилатларнинг энг олий қадрияти саналади. Шу боис ҳам инсон ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига юртимизда катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар замирида, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш масаласи мужассам. Мазкур тамойил, айниқса, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинган жорий йилда янада устувор аҳамият касб этаётгани табиий ҳол.

2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири эса фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

            Зеро, ушбу қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри татбиқ этиш, жамиятимизда қонун устуворлиги, тартиб-интизом, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун устуворлигини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

         Телекоммуникациялар, почта алоқаси ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш ҳамда мобил алоқа хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш мақсадида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналарнинг қуйидаги ишонч телефонлари ташкил қилинган:

          “Ўзбектелеком”АК Бухоро филиалининг  -    223-21-14

Шунингдек, таъмирлаш бюросининг     -    1086

Маълумотлар узатиш (Uzonline ва IP-TV) call-centr  -    1084

“Ўзбекистон почтаси”АЖ Бухоро филиалининг  -  223-15-39

Бухоро вилояти “Матбуот тарқатувчи”ШКнинг  -  221-56-90

Beeline компаниясининг   -  0611

Ucell компаниясининг       -  8123

UMS компаниясининг       -  0890

Uzmobile компаниясининг-  1099    

“Турон” кабел телевидениесининг  -  226-09-00

            Бухоро РТУМ кабел телевидениесининг   -   222-36-14 рақамли телефонларига  муаммо ва таклифлар бўлса, тўғридан -тўғри қўнғироқ қилишингиз бўйича таклиф билдирамиз.

 

 

Алоқа, ахборотлаштиришва телекоммуникация

технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат

инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси

инспектори Б.Розиқов

Orqaga Chop Etish  1098 |   16-11-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

16-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation